| 1 |
Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилиши саноқ комиссиясининг шахсий таркиби тасдиқлансин. |
| 2 |
«Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдаги, йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин. |
| 3 |
Банкнинг 2021 молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи ҳамда 2022 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк Бошқарувининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 4 |
Банкнинг 2021 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
2021 йил якунлари бўйича банк Тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 6 |
Банк Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи ҳамда банкнинг ривожланиш стратегиясига эришиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 7 |
Банкнинг 2021 йил якунлари бўйича йиллик хисоботи, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисоби тасдиқлансин. |
| 8 |
Банкнинг 2021 йил якуни бўйича олинган 101 563 428 075,18 сўм соф фойда қуйидаги тартибда тақсимлансин: - «Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 2014 йил 6 майдаги 370-сонли Қонуннинг 32-моддасига асосан устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фонди ташкил этиш, бугунги кунда банкнинг умумий захира фонди устав капиталини атиги 12,6 фоизи эканлиги инобатга олиб, 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдадан 10,0 фоизи миқдорида захира фондига ажратма сифатида – 10 156 342 807,51 сўм ажратилсин; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 24-сонли Қарори билан ташкил этилган Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига соф фойданинг 10,0 фоизи миқдорида, яъни 10 156 342 807,51 сўм ажратилсин ҳамда ушбу жамғармага ажратилган маблағлар суммасининг 10 фоизи миқдорида яъни 1 015 634 280,75 сўм Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида очилган Жамғармага ўтказилсин; - Банк ходимларини рағбатлантириш (13-ойлик учун) мақсадида – соф фойданинг 10,0 фоизи миқдорида, яъни 10 156 342 807,51 сўм ажратилсин; - ««Туронбанк» АТБ Кузатув Кенгаши аъзоларини мукофотлаш тўғрисидаги Низом»га асосан банк Кенгашининг ҳар бир аъзосига (ҳорижий мустақил аъзолар бундан мустасно) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 баробари миқдорида тўлаш мақсадида жами 483 000 000,00 сўм ажратилсин; Бунда, мукофот ушбу низомга мувофиқ, ўтган йилдаги навбатдаги йиллик умумий йиғилишидан бошлаб жорий йил навбатдаги йиллик умумий йиғилишгача бўлган даврда сайланган (фаолият кўрсатган) барча банк Кенгаши аъзоларига фаолияти учун, ишлаган муддатига мутаносиб равишда, ҳисоб-китоб даври календар кунларида ҳисоблаб чиқилсин ва тўлаб берилсин. - Банкнинг 2021 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасининг қолган 70 611 399 652,63 сўм тақсимланмаган фойдага ўтказилсин. - Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддасига асосан «Имтиёзли акциялар ўз эгаларига жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқи эга» эканлигини инобатга олиб, номинал қиймати 1 700 сўм бўлган бир дона имтиёзли акцияга – 340 сўмдан ёки номинал қийматига нисбатан 20 фоиз миқдорида жами – 1 688 950 000,00 сўм умимий захира фонди ҳисобидан тўлансин, Дивиденд тўлаш муддатининг бошланиш санаси 2022 йил 7 июл этиб белгилансин ва 2022 йил 29 августгача амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ тўлаб берилсин. Ҳукумат ҳужжатлари асосида ажратилган 10,0 млрд.сўмлик ҳомийлик маблағларини давлат улуши бўйича ҳисобландиган дивидендлар ҳисобидан босқичма-босқич ушлаб қолинсин, яъни Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2 623 995 дона Имтиёзли акцияларига ҳисобланган (солиқ ушлаб қолинган холда) 847 550 385,0 сўм маблағлари 19900 – ҳисоб рақамга олинган ҳомийлик маблағларидан бир қисмини қоплашга йўналтирилсин. |
| 9 |
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банкида Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мақсадида «Биринчи Банклараро Депозитарий» МЧЖ томонидан “Туронбанк” АТБда 2021 йил якуни билан Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин. |
| 10 |
Банкнинг 2022 йил учун ташқи аудитори этиб «Deloitte & Touche» аудиторлик компанияси тасдиқлансин ва унга тўланадиган хизмат ҳаққининг энг кўп миқдори ҚҚС билан 1 675 000 000,00 (бир миллиард олти юз етмиш беш миллион) сўм этиб белгилансин |
| 11 |
Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги тахрирдаги Устави тасдиқлансин |
| 12 |
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан банкнинг аффилланган шахслари билан келгусида банкнинг кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар ҳамда йирик битимлар рўйҳати тасдиқлансин ҳамда уларни амалга оширилиши маъқуллансин |
| 13 |
Банк Кузатув кенгаши аъзолари жавобгарлигини суғурталашга (D&О Insurance) рухсат берилсин ҳамда Банк Кузатув кенгаши аъзолари жавобгарлигини суғурталаш бўйича умумий суғурта лимити 4,0 млн. АҚШ доллари миқдорида белгилансин. - Кузатув Кенгаши томонидан банк Бошқаруви аъзолари жавобгарлигини (D&О Insurance) суғурталаш бўйича умумий суғурта лимитини 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида белгилашга рухсат берилсин |
| 14 |
Банк тафтиш комиссияси фаолияти тугатилсин ҳамда банк тафтиш комиссияси фаолияти тугатилиши муносабати билан ««Туронбанк» АТБ Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом» бекор қилинсин. |
| 15 |
Банк Кенгаши аъзолари этиб амалдаги қонунчиликка мувофиқ уч йил муддатга қуйидагилар сайлансин: - Хабибуллаев Сардор Алишер ўғли – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бўлим бошлиғи; - Каршибаев Жасур Ҳазраткулович – Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги департамент директори; - Шарипов Отабек Бекмуродович – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департаменти директори; - Шералиев Ўткирбек Исманович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси; - Холмахмадов Зокиржон Абдурахманович - «Приме Cерамиcс» МЧЖ Молиявий директор (Мустақил номзод); - Гжегож Хенрик Завада - ПКО (Полша) банк Бошқарувчи директор - Сармоялар ва хусусий банк хизматлари бўлими бошлиғи, банк инвеститсия Қўмитаси аъзоси (Мустақил номзод); - Маликов Фаттоҳ Халилович – «USUB» МЧЖ Бош директори (Миноритар акциядорлар вакили); - Мурадов Низомиддин Насретдинович – Осиё Тарраққиёт Банкининг Ўзбекистон молиявий сектори лойихаларида банк ва молия соҳаси эксперти - Олимжонов Одил Олимович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази Бош илмий ходими, иқтисод фанлари доктори, професор |
| 16 |
«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Бошқарув Раиси Мирзаев Чори Садибақосович ўртасида уни ишга ёллаш тўғрисида тузилган шартномани уч йил муддатга тузишга рухсат берилсин ҳамда шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилиниши кўрсатиб ўтилсин |