Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси
маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция
пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.
Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари
тўғрисида
қисқача маълумот:
Эмитент номи - “Хоразмсувқурилиш”
акциядорлик жамияти (Хоразм вилояти Урганч шаҳар
Саноатчилар кўчаси 1-уй);
Эмитентнинг фаолият соҳаси – сув хўжалигига
иригация ва мелиорация ишларини бажариш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш;
Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат
акциялари 2019 йил 23 сентябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади;
Савдога чиқарилаётган
акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи – 70,02 фоиз;
Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 424 422 (тўрт юз йигирма
тўрт минг тўрт юз йигирма икки) дона оддий акция;
Бир дона
акциянинг номинал қиймати – 1000 (минг) сўм;
Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи
– 82 458,17
(саксон икки минг тўрт юз эллик саккиз
сўм ўн етти тийин) сўм;
Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи –
34 997 061 427 (ўттиз тўрт
миллиард тўққиз юз тўқсон етти миллион олтмиш бир минг тўрт юз йигирма етти)
сўм;
Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида)
- 606 121 000 (олти юз олти миллион
бир юз йигирма бир минг) сўм;
Савдо ташкилотчиси
– “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – 1 (бир) та;
Эмитентнинг
молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг,
фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет
каналларидан олиш мумин.
Талабгорлар эълон
берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус
портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб
олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.
Биржа битими энг
юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга
оширилади.
Биржа савдоларига
чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга
икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога
қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан
паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми
қўлланилади.
Талабгорлар
давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда
эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур
бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра
хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.
Қўшимча маълумот
ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармаси.
Манзил: Хоразм
вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси 23-уй
Телефон рақами:
0362 223-08-63
Телефакс рақами: 0362 223-08-00
Электрон почта манзили: хorazm@davaktiv.uz
Веб-сайт: www.davaktiv.uz
Сотувчининг
инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ.
Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
Телефон рақами:
+99890 993-95-58
Телефакс рақами: 0371 267-34-96
Электрон почта манзили: msbu-depozitariy@mail.ru
Веб сайт: www.ndvakt.uz
Эмитент: “Хоразмсувқурилиш” АЖ
Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри Саноатчилар
кўчаси 1-уй
Телефон рақами: 0362 224-52-83
Электрон почта манзили: info@хorazmsuvqurilish.uz,
xsq_oaj_2014@mail.ru
Веб-сайт: www.xorazmsuvqurilish.uz
Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган
такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар
беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.