Давлат
акциялар пакети нархи 10 фоизга пасайтирилди ...
Давлат
активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий
инвесторларни биржа савдоларида турган “Бухоро гўшт сут савдо” акциядорлик
жамияти устав капиталидаги 30,83 фоиз давлат акция пакетлари бўйича биржа
савдоларини 2019 йил 5 сентябрдан бошлаб акциялар пакети нархини 10 фоизга
пасайтирилган холда давом эттирилишини
маълум қилади.
Биржа савдолари қуйидаги талаблар асосида давом
эттирилади:
Давлат акцияларини эмитент устав
фондидаги улуши – 30,83 фоиз;
Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 182 000 (бир юз саксон икки минг) дона оддий акция;
Бир дона
акциянинг номинал қиймати – 1 733 (бир минг етти юз
ўттиз уч) сўм;
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 10 706,80 (ўн минг
етти юз олти сўм саксон тийин) сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 1 948 637
600 (бир миллиард тўққиз юз қирқ саккиз миллион
олти юз ўттиз етти минг олти юз) сўм;
Савдо ташкилотчиси
– “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – 182 000 (бир юз саксон икки минг) дона.
Давлат акцияларини
сотиб олишни хохловчилар 2019 йилнинг 5 сентябрдан бошлаб “Тошкент РФБ” АЖда
биржа савдоларини ўтказиш Қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетларини сотиб
олишга ариза беришлари мумкин.
Талабгорлар
давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда
эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур
бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра
хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.
Қўшимча маълумот
ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси.
Манзил: Бухоро вилояти,
Бухоро шахри, Ўзбекистон Мустақиллиги кўчаси 10 уй
Телефон рақами: 0 (365) 221 70 40, 221
70 03
Телефакс рақами: 0 (365) 221 55 53
Электрон почта манзили: buxoro@davaktiv.uz
Веб-сайт: www.davaktiv.uz
Сотувчининг
инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ.
Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
Телефон рақами: +99890 993-95-58
Телефакс рақами: 0371 267-34-96
Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz, msbu-depozitariy@mail.ru
Веб сайт: www.ndvakt.uz
Эмитент: “Бухоро гўшт сут савдо” АЖ
Манзил: Узбекистон, Бухоро ш.,
Когон шоссеси-10
Телефон рақами: +998 65 225 41 71
Электрон почта манзили: info@bgss.uz
Веб-сайт: www.bgss.uz
Ҳурматли инвесторлар! Биржа савдоларида иштирок этишда
ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг
қуйидаги ишонч телефонлари орқали
хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.