«Тошкент» РФБ бошқарувининг 2024 йил 7 октябрдаги қарорига кўра, «Тошкент» РФБ биржа котировкалаш варағи тўғрисида»ги Низомнинг 62- бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Истиқболли лойиҳалар Миллий Агентлигининг 26.09.2024й.даги 02/18-2-2А-20-сонли « Konvin » АЖ акцияларни бекор қилиш ва қимматли қоғозлар Ягона реестиридан чиқариш тўғрисидаги қарорига асосан «Konvin» АЖ қимматли қоғозлари 2024 йилнинг 8 октябридан «Тошкент» РФБ биржа котировкалаш варағининг «Стандарт» категориясидан чиқарилди.