РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24
Цена последний сделки : 23,98 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 4 249
Цена последний сделки : 4 244 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 2 398,99
Цена последний сделки : 2 398,89 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 139
Цена последний сделки : 1 029,99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 419,9
Цена последний сделки : 1 382 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 10,96
Цена последний сделки : 9,7 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 31
Цена последний сделки : 31,5 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 3 509
Цена последний сделки : 3 458 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1,19
Цена последний сделки : 1,19 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025

Самарадорликни баҳолаш: қадимий ва замонавий мезон
17.01.2017

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи нима?

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи  (Key Performance Indicators, KPI)  бу  стратегик ва тактик мақсадларга эришишда ёрдам берувчи  корхона фаолиятига тааллуқли кўрсаткичлар ҳисобланади.  Бундай кўрсаткичлардан фойдаланиш корхона ёки компания учун  ўз ҳолатини  таҳлил қилиш имкониятини тақдим этди ва стратегик вазифаларни амалга оширишни баҳолашда ёрдам беради.

Самарадорликни баҳолаш кўрсаткичи  ходимлар, бўлимлар ва бутун корхонадаги ишчанлик  фаоллигини назорат қилиш шароитини яратади. Бошқача айтганда, бу кўрсаткич ютуқлар даражаси ва унга эришиш учун қилинган харажатлар даражасини ўзида акс эттирувчи фаолият натижадорлигининг муҳим кўрсаткичидир.

Самарадорликни баҳолаш кўрсаткичи тизимида  корхона менежменти ва ходимлари фаолияти сонлар орқали ўлчанади. Индикаторлар бўйича ҳисобот тайёрлангач, режалаштирилган мақсадга қанчалик даражада эришилгани, режалар қай даражада аниқ ва тўғри қўйилганини баҳолаш мумкин. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари натижаси   стратегик ва тактик мақсадларга тузатишлар киритишга кўмак беради.

 Тарихга назар

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи тарихи  ХХ асрнинг 60-70 йилларида  Питер Друкер томонидан ишлаб чиқилган ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи орқали ютуқларни баҳолаш тизимига асос солган  Мақсад сари бошқарув услуби пайдо бўлиши билан боғлиқ. Мақсад сари бошқарув услуби корхона раҳбарига бутун диққат-эътиборини   энг яхши натижага эришишга қаратиш имконини берувчи  изчил ва тартибли  ёндашувдир. Самарадорлик муҳим кўрсаткичининг ривожланиш босқичи унинг 1990 йиллар бошида  Роберт Каплан ва Давид Нортон томонидан ўйлаб топилган Баланслашган кўрсаткичлар тизимига киритилганидан кейин бошланган.

 Ўзбекистондаги  татбиқ

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги  “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида  акциядорлик жамиятлари ижро органларининг, аввало директорлар корпусининг акциядорлар олдидаги масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини кўтариш мақсадида  ўрнатилган тартибга кўра, ижрочи директорларни ва кузатувчи кенгаш раисларини моддий рағбатлантириш акциядорлик жамияти фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги  қарори эса бу борада янги қадам бўлди.  Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб устав фондида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларда фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари жорий этилмоқда.

 Баҳолаш мезонларини  қўллаш механизми

Бу жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчисида, мезонлар ишлаб чиқилади, бунда ижро органи томонидан ишчи гуруҳи тузилади, самарадорликни баҳолаш мезонлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва бошқарувнинг ваколатли органига тақдим этади, ваколатли орган эса  ушбу таклифларни корхона бизнес-режасига қўшиш қарорини маъқуллайди. Иккинчиси, кўрсаткичлар мониторинги босқичида ваколатли орган  ижро органининг самарадорликни баҳолаш кўрсаткичлари ҳам қўшилган ҳисоботини эшитади. Унинг якунида  ижро органи фаолиятига баҳони ҳамда унга бериладиган  мукофот миқдорини аниқлайди. Шундан сўнг, ижро органи Давлат активларини бошқариш маркази веб-сайтидаги самарадорликнинг муҳим кўрсаткич ва ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи бўйича шаклни тўлдиради. Учинчи босқичда ваколатли орган томонидан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичидан фойдаланилади, яъни  ижро органи фаолияти натижасига қараб мукофот ҳажмини белгилайди. Кетма-кет икки чорак давомида  ижро органи фаолияти паст ёки қониқарсиз деб топилган ҳолатда ижро органи раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқилади.

Самарадорликнинг асосий муҳим кўрсаткичлари

Корхонанинг  фоизлар, солиқлар ва амортизацияси чегирилмаган ҳолатдаги фойдаси.

Харажат ва даромаднинг ўзаро нисбати.

Жалб қилинган капитал фойдалилик даражаси.

Акциядорлик жамияти капитали фойдалилик даражаси.

Акциядорлар инвестициясининг фойдалилик даражаси.

Активларнинг фойдалилик даражаси.

Тўлиқ ликвидлилик коэффициенти.

Молиявий мустақиллик коэффициенти.

Кредитор қарзларнинг кунлик айланмаси.

Дебитор қарзларнинг кунлик айланмаси.

Қоплаш коэффициенти (тўловга қобилиятлилиги).

Дивиденддан чиқиш.

Дебиторлик қарздорликнинг пасайиш кўрсаткичи.

 Самарадорликнинг қўшимча муҳим кўрсаткичлари

Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти.

Асосий воситаларни янгилаш коэффициенти.

Меҳнат унумдорлиги.

Фойдали иш коэффициенти.

Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти.

Энергиясамарадорлик (маҳсулот қиймати таркибида энергия  харажати улуши).

Жами ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмида инновацион маҳсулотнинг улуши.

Ҳар бир ишчи ҳисобга олинган ҳолда  ходимларни ўқитиш харажати.

Кадрлар қўнимсизлиги коэффициенти.

Инвестиция дастурининг пул кўринишидаги ижроси индикатори.

Қувватларни ишга тушириш параметрларини бажариш индикатори.

Экспорт параметрларини бажариш кўрсаткичи.

 Самарадорлик муҳим кўрсаткичлари тизимининг вазифаси

 Компания фаолияти натижаларини баҳолаш.

Стратегик вазифаларнинг аниқлигини таъминлаш.

Асосий эътиборни муҳим жараёнларга ва жиддий кўрсаткичларга қаратиш.

Фаолиятдаги кўрсаткичларнинг яхшиланаётгани ёки ёмонлашаётгани ҳақида хабардор қилиш.

Диққат-эътиборни талаб қилувчи жиддий омилларни бирхиллаштириш. (идентификация қилиш).

 Тизимни жорий этиш учун талаблар

 Корхонанинг  узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи рўйхати  ва унинг ҳар бир давр учун аҳамиятга эга бўлган  мақсади ҳам акс эттирилган  йиллик бизнес-режасини қабул қилиш.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи  бўйича ҳар бир кўрсаткични ҳисоблаш тартиби кўрсатилган корхона фаолиятини баҳолаш услуби ҳақидаги қоидаларни ишлаб чиқиш.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи бўйича баҳолаш натижалари ҳисобга олинган ҳолда  мукофотлаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қоидалар ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиш.

Муваффақиятга эришиш қоидалари

Одатда корхона томонидан  умумий мақсад сифатида фойдани ошириш, харажатларни қисқартириш, бозордаги улушни кўпайтириш, мижозларга хизмат сифатини кўтариш каби   бир қатор кўрсаткичлар белгиланади, аммо улар миқдорий жиҳатдан (сонларда) акс эттирилмайди. Аслида  эса мақсадларни фоизлар ва саноқлар орқали, уларнинг динамикаси кўрсатилган ҳолда ифодалаш зарур.

Баъзида  қийин ўлчанадиган ёки ўлчаб бўлмайдиган мезонлар, ижрода қўллаш мураккаб  бўлган формулаларни ишлатиш  ҳам хатоликларни келтириб чиқаради. Шу сабаб мезонлар жуда тушунарли бўлиши, ҳар бир кўрсаткич заминида нима ётиши аниқ  амалиёт  ва натижалар билан изоҳланиши лозим.

Тизимни муваффақиятли татбиқ этиш учун корхона камида икки йиллик мақсадни олдиндан аниқлаши, ҳар бир жараён ва лойиҳа ушбу мақсадга боғланган бўлиши даркор.

 Баҳолаш кўрсаткичларидан фойдаланиш ва унинг мониторинги

 Ҳисоблаш йўли билан олинган самарадорликнинг муҳим кўрсаткич  миқдорлари уларнинг бизнес-режада белгиланган прогноз (мақсадли) миқдорлари билан ҳисобланган ва мақсадли миқдорнинг фоизли нисбати тарзида таққосланади.

Барча самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи бўйича ўртача ҳисобланган миқдор корхонанинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи  сифатида ифодаланади.

Ижро этувчи орган раҳбари ва аъзоларини мукофотлаш миқдори бизнес-режада назарда тутилган ижро этувчи органни моддий рағбатлантириш пули миқдорини самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Корхонанинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан ижро этувчи орган фаолияти самарадорлиги қуйидагича эътироф этилади:

Самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичи миқдори 40 фоиздан кам бўлса — қониқарсиз.

40 фоиздан 60 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — паст даражада.

60 фоиздан 80 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада эмас.

80 фоиздан 90 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — ўртача даражада.

90 фоиздан 100 (ушбу даража ҳам киради) фоизгача бўлса — етарли даражада.

100 фоиздан ошса — юқори даражада.

Ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигини баҳоламасдан ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёхуд паст даражада деб эътироф этилган тақдирда, устамалар белгилашга, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлашга йўл қўйилмайди. Ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигининг тизимли мониторингини ташкил этиш мақсадида, корхоналар  Давлат активларини бошқариш марказининг расмий веб-сайтидаги тегишли шаклни тўлдириш йўли билан  самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини электрон кўринишда  марказга I чорак, ярим йиллик ва тўққиз ой якуни бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасигача, йил якуни бўйича — ҳисобот давридан кейин 1 мартдан кечиктирмай  тақдим этади.

Шавкат МАМАТОВ,

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги

Давлат активларини бошқари маркази бўлим бошлиғи

«Тошкент» РФБ Кузатув кенгаши аъзоси

Все новости Назад