РЕСПУБЛИКА ФОНД БИРЖАСИ
«ТОШКЕНТ»

Бошланғич нархи : 27.99
Келтирилган нарх : 24.04
Охирги битим санаси : 10.07.2020
Бошланғич нархи : 2 800.01
Келтирилган нарх : 2 975.01
Охирги битим санаси : 10.07.2020
Бошланғич нархи : 1 850
Келтирилган нарх : 1 850
Охирги битим санаси : 10.07.2020
Бошланғич нархи : 7 000
Келтирилган нарх : 7 000
Охирги битим санаси : 08.07.2020
Бошланғич нархи : 17
Келтирилган нарх : 17
Охирги битим санаси : 10.07.2020
Бошланғич нархи : 10.1
Келтирилган нарх : 10.1
Охирги битим санаси : 07.07.2020
Бошланғич нархи : 13 000.03
Келтирилган нарх : 13 001.01
Охирги битим санаси : 10.07.2020
Бошланғич нархи : 1 400
Келтирилган нарх : 1 400
Охирги битим санаси : 10.07.2020

“Тошкент” РФБ ҳафталик хабарлари (1-5 апрел 2019-йил)
11.04.2019

Itogi nedeli4

Жорий йилнинг 1 - 5 апрел кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 28 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 706 та битим қайд қилинди. Хафта давомидаги савдолар натижасида 15,35 млн. дона корпоратив  қимматли қоғозлар билан жами 1,36 млрд. сўмлик битимлар амалга оширилди.

Ўтган хафта давомида иқтисодиётнинг қурилиш тармоғига мансуб жамиятлар қимматли қоғозлари билан тузилган битмлар сони, хаттоки жами  хафталик савдо айланмасидаги улуши хам банк ва бошқа тармоқлардан ўзиб кетди.

  

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми энг юқори бўлган эмитент   “Qizilqumsement” АЖ бўлиб, ушбу жамият қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар “Тошкент” РФБ ҳафталик савдо айланмасининг 77,0 фоизи ёки 1,05 млрд. сўмни ташкил этди.

Кейингилардан бўлиб, ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “O'zRTXB” АЖ  (ҳафталик савдо айланмасининг – 5,3 фоизи ёки 71,53 млн. сўм), “Qo'qon mexanika zavodi” АЖ  (4,3 фоиз ёки 58,86 млн. сўм) ва “O'zbekko'mir”АЖ (3,4 фоиз ёки 46,09 млн. сўм) лар ташкил этади.

 Ҳафта давомида биржа савдоларида корпоратив қимматли қоғозлари энг фаол айланган эмитент ҳам “Qizilqumsement” АЖ бўлиб, унинг 565,8 минг дона акцияси билан 256 та битим амалга оширилди. Ундан кейинги ўринларни эса “Qo'qon mexanika zavodi” АЖ (154 та битим) ва “O'zsanoatqurilishbank” АЖ (74 та битим) нинг қимматли қоғозлари билан тузилган битим эгаллади.

Ўтган хафта давомида инвесторлар тоифасига кўра жисмоний шахсларнинг фаоллиги кузатилиб, биржа савдоларида тузилган умумий битимлар сониниг 74,5 фоизи яъни, 526 та битим айнан улар хиссасига тўғри келади.

Шунингдек, ўтган ҳафтада фонд биржасида республикамизнинг 7 та ҳудудида жойлашган акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди.

 

Йил бошидан буён “Тошкент” Республика фонд биржасида 75 та акциядорлик жамиятининг 287,93 млн. дона корпоратив қимматли қоғозлари билан умумий қиймати  38,70 млрд.  сўм бўлган 11 858 та савдо битими қайд қилинган.


Все новости Назад