- Акциялар сони – 603 350 дона оддий акция;
- Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 96 129,9 сўм;
- Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 58 000 000 000,0 сўм;
- Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
- Лотлар сони – 1 та.
Давлат акция пакети бўйича қуйидагилар савдо шарти сифатида белгиланади:
- камида 5 йил давомида дон корхонасининг асосий фаолият турини сақлаб қолиш;
- мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик;
- қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш.
Савдолар “Тошкент” РФБнинг махсус платформаси, СППЗ NEGO- майдончасида 12.06.2025 йилдан бошланади.
Жамият фаолиятига оид маълумотлар ва молиявий кўрсаткичлар билан жамиятнинг расмий веб сайти ва www.openinfo.uz сайтлари орқали танишиш мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун: (90) 993-95-58