«Тошкент» Республика фонд биржаси «Фотон» АЖ акциялари билан савдолар 2025 йил 18 мартдан бошлаб тўхтатилади.
Тўхтатилиш сабаби — эмитентнинг масъулияти чекланган жамиятга айлантирилиши муносабати билан реорганизатсия жараёни.
Савдолар «Тошкент» РФБда қимматли қоғозлар савдо қоидаларининг 1687-банди ҳамда Марказий Депозитарийнинг хабарномасига мувофиқ тўхтатилади.