2016 йилнинг 5 - 9 декабрь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 14 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 41 та битим
қайд қилиниб, 40,2 млн. дона акция 28,9 млрд. сўмга сотилди.
Энг йирик битим 2 декабрь санасида «InFinBank» АТБнинг 27,9 млн. дона акцияси
билан 28,5 млрд. миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «InFinBank»
АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 98,7 фоизи), «Ipak
Yo’li» АТБ (0,41 фоиз), «Turonbank» АТБ (0,27 фоиз), «Marg''ilon
Fayz savdo kompleksi» АЖ (0,18 фоиз) ва «Buxoroenergomarkaz» АЖ (0,17 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,7 фоизини ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 7 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳардаги (99,5 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 259,6 млрд. сўмлик 2780 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 129 та эмитентнинг 637,5 млн. дона
қимматли қоғозлари сотилган.
Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли
қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Тижорат
банкларининг умумий савдо айланмасидаги улуши 56,8 фоиз ёки
147,5 млрд. сўмни ташкил қилади.