РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24
Цена последний сделки : 23,98 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 4 249
Цена последний сделки : 4 244 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 2 398,99
Цена последний сделки : 2 398,89 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 139
Цена последний сделки : 1 029,99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 419,9
Цена последний сделки : 1 382 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 10,96
Цена последний сделки : 9,7 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 31
Цена последний сделки : 31,5 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 3 509
Цена последний сделки : 3 458 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1,19
Цена последний сделки : 1,19 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025

Янгича ёндашувлар инвесторлар манфаатини таъминлайди
06.02.2018

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”даги муҳим вазифалар қаторидан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини тартибга солишда давлат иштирокини камайтириш, хориж сармоясини жалб қилиш, корпоратив бошқарувнинг замонавий стандарт ва янги усулларини жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш ҳамда молиявий институтлар, хусусан, аҳолининг эркин маблағларини жойлаштиришнинг муқобил манбаи сифатида молия бозорини ривожлантириш алоҳида ўрин олган.

Президентимизнинг 2017 йил 17 январдаги “Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки обьектларини сотишни жадалаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида эса давлат мулки объектларини сотишда халқаро амалиётда кенг фойдаланилаётган, хусусан, фонд биржасида аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) замонавий акциялаштириш усулларини ошкора таклиф қилишни жорий этиш белгиланган.

IPO (Initial Public Offering) эмитентнинг қимматли қоғозлари биринчи навбатда кенг аудиторияга тақдим этиладиган акциялаштириш усулидир. Бунда қимматли қоғозлар бозорида акцияларни сотиш ва фонд биржасида савдо-сотиқни бош­лаш билан бир қаторда акциядорлик жамиятларининг акция­ларини кенг миқёсли инвесторларга сотиш жараёни амалга оширилади. IPOдан сўнг эмитентнинг акциялари қимматли қоғозлар бозорида эркин айлантирилиши, шунингдек, жамоатчиликка реал вақт режимида ахборот бериши мумкин ва бундай акциядорлик жамиятини оммавий деб аташади. Компанияни хусусийдан оммавийга ўтказиш афзалдир.

Хусусий компаниялардан кўра пулни янада қулай шартларда оммавий акциядорлик жамиятларига жалб қилиш фойдалироқ. Бу борада реклама нафақат компаниянинг молиялаштиришдаги янги манбасига, яъни бозорга кириш имкониятини очибгина қолмай, балки анъанавий кредит ресурс­ларини олишни ҳам осонлаштиради.

Компания акциялари фонд биржасида савдога қўйилганда, уларнинг қиймати қимматли қоғозлар бозоридаги нархи билан баҳоланади. Компания самарали фаолият юритиши, ишлаб чиқариш ва молиявий кўрсаткичларнинг юқори суръатларда ўсувчи очиқ ва ошкора улуши инвесторлар учун жозибадор бўлиб, улар нархининг ўсиши демакдир. Бу эса компания қийматининг ошишига ва ҳар бир акциядорнинг улушини абсолют даражада кўтарилишига олиб келади.

SPO (Secondary Public Offering) эса қўшимча айланма маб­лағларни жалб қилишдир. Катта ва машҳур брендлар учун бу “тезкор” пулдир. Улар компания йирик акциядорларининг акцияларини қисман ёки тўлиқ сотиш натижасида шакллантирилади. Мавжуд акциядорларга тегишли акцияларнинг оммавий тарзда сотилиши орқали эркин акциялар сони ортиб боради. Чунки акцияларнинг умумий сони ўзгармайди, акция­дорларнинг бири ўз акцияларини чекланмаган миқдордаги инвесторларга сотади, акцияларни иккиламчи жойлаштириш ликвидликни оширади ва хорижий инвесторларнинг қизиқишини кучайтиради.

Давлатимиз раҳбарининг юқорида номи қайд этилган фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 10 майда қабул қилинган “Фонд биржасида акцияларнинг оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарор билан “Кварц” акциядорлик жамияти акцияларини бирламчи (IPO) тарзда, “Шаҳрисабз вино-­ароқ” акциядорлик жамиятининг давлатга тегишли акция­лари ва “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг “Ўзнефтгазмаш” акциядорлик компаниясига тегишли акцияларини иккиламчи (SPO) тарзда ошкора таклиф этиш белгиланган. Ушбу қарор билан “Кварц” ва “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятларининг акцияларини ошкора таклиф этиш ташкилотчиси, яьни андеррайтер Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бўлса, ”Шаҳрисабз вино-ароқ” акциядорлик жамияти акцияларини сотиш учун андеррайтер этиб “Асакабанк” белгиланган.

Юқорида зикр этилган ҳужжатлар ижросини таьминлаш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилди. Масалан, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривож­лантириш марказининг корпоратив ахборот ягона портали (www.openinfo.uz) да жойлаштирилган маълумотларга кўра, ”Кварц” акциядорлик жамиятининг номинал қиймати 1715 сўм бўлган 4 574 934 дона оддий акцияси чиқарилуви 2017 йил 2 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу акцияларни (IPO) ошкора таклиф этиш орқали жойлаштирилиши белгиланди ҳамда акцияларга обуна 2017 йилнинг 5 декабрида бошланди ва 2018 йилнинг 3 апрелига қадар давом этади. Жамият акциялари “Тошкент” республика фонд биржасида сотилади ва бунда танлов натижаларига кўра, инвестиция воситачиси “DALAL STANDART” МЧЖ брокерлик хизматларини кўрсатади.

“Шаҳрисабз вино-ароқ” ва “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятлари акцияларини иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиш бўйича ҳам тегишли тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, ”Шаҳрисабз вино-ароқ” акциядорлик жамияти акцияларини фонд биржасида иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этишда брокерлик хизматларини кўрсатувчи инвестиция воситачисини танлаш учун “Асакабанк” томонидан танлов эьлон қилиниб, унинг натижаларига кўра инвестиция воситачиси “DALAL STANDART” МЧЖ ғолиб деб топилган.

Бундай тадбирлар корхоналар, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин маблағларини мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш учун йўналтиришга хизмат қилади. Бу орқали, бир томондан, акциялар сотилишидан тушадиган маблағлар акциядорлик жамиятлари тараққиётига сарфланса, иккинчи томондан, уларни харид қилган инвестор жамият акциядори сифатида ўз акциялари бўйича даромад-дивиденд олиш, жамиятни бошқаришда қатнашиш ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлади.

Шунингдек, акциядорлик жамиятининг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллардан афзаллиги (МЧЖ, хусусий корхона ва ҳ.к) шундаки, акциядорлик жамияти шаклида фаолият юритаётган корхона ўз ривожи учун инвестицияларни қимматли қоғозлар чиқариш ва жойлаштириш орқали жалб қилувчи қулай молиявий имкониятга эга. Жумладан, корпоратив облигациялар муайян муддатга чиқарилиб, уни сотиб олувчилар облигациялар муомалада бўлган давр ичида даромад олиш ва муомала тугагандан сўнг облигация қийматини олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бундан ташқари, эҳтиёж туғилганда облигацияларни бошқа шахсларга сотиш имконияти ҳам мавжуд ва бу орқали маблағларни қулай бошқариш мумкин.

Корхоналарни ривожлантириш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида маблағ жалб этиш учун қимматли қоғозлар чиқариш ва жойлаштириш масаласига акциядорлик жамиятлари томонидан жиддий аҳамият берилса, айни муддао бўлади. Зеро, қайси корхонада корпоратив бошқарув тамойиллари тўғри йўлга қўйилган бўлса, инвесторларнинг манфаати ҳимоя қилинса, ўша жойда кўпроқ ютуқ ва муваффақиятга эришилади.

Санжарбек ТОШЕВ,

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи.

"БИРЖА" газетасининг 2018 йил 3 февралдаги №13(2336) - сонида эълон қилинган

Все новости Назад