2017 йилнинг 6 - 10 ноябр кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 7 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 26 та битим
қайд қилиниб, 19,4 млн. дона акция 1,0 млрд. сўмга сотилди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 99,4 фоизи тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган
битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 6 ноябрь санасида «Turkiston»
ХАТБнинг 394,4 минг дона
акцияси билан 394,4 млн. сўм миқдорида тузилди.
Шунингдек, тузилган битимлар сони бўйича етакчиликни «Olmaliq KMK» АЖ
эгаллаган ҳолда, ҳафта давомида ушбу
жамиятнинг 662 дона акциялари билан 2,7 млн. сўмлик 8 та битим амалга оширилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Turkiston»
ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 87,8 фоизи) ва «Ipak Yo'li» АТБ (11,5
фоизи) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,3 фоизини ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 4 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (99,4 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ
қуйидаги акциядорлик жамиятларининг акциялари билан тузилган савдо битимларида
кузатилди:
1. «Amubuxorokanalqurilish» АЖ. Нисбат – 2:1. Ушбу акциядорлик жамияти
бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 2000 сўмдан иборат бўлди.
Акциянинг номинал қиймати эса 1000 сўмни ташкил қилади.
2. «Olmaliq KMK» АЖ. Нисбат – 1,23:1. Ушбу эмитент бир
дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 4380 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг
номинал қиймати 3914 сўмни ташкил қилади.
Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида
жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 99,5
фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Таҳлилларга кўра инвестор сифатида
жисмоний шахслар энг кўп банкларнинг (99,4 фоиз) акцияларига юқори қизиқиш
билдиришган.
Таҳлилларга кўра, фонд биржасида йил бошидан буён 73,9 млрд. сўмлик
2143 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 88 та
эмитентнинг 1,3 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.
Ўктам ОЧИЛОВ,
«Тошкент» РФБнинг
Таҳлилий хизмат бошлиғи