РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Стартовая цена : 1 020
Базовая цена : 1 080
Дата последней сделки : 25.06.2019
Стартовая цена : 15 500
Базовая цена : 15 500
Дата последней сделки : 20.05.2019
Стартовая цена : 14
Базовая цена : 17,5
Дата последней сделки : 25.06.2019
Стартовая цена : 512
Базовая цена : 512
Дата последней сделки : 20.06.2019
Стартовая цена : 1 599,99
Базовая цена : 1 550
Дата последней сделки : 24.06.2019
Стартовая цена : 26 000
Базовая цена : 26 000
Дата последней сделки : 25.06.2019
Стартовая цена : 5 800
Базовая цена : 6 000
Дата последней сделки : 25.06.2019
Стартовая цена : 1 650
Базовая цена : 1 648,99
Дата последней сделки : 25.06.2019
Стартовая цена : 18
Базовая цена : 18
Дата последней сделки : 25.06.2019
Стартовая цена : 14,5
Базовая цена : 14,5
Дата последней сделки : 21.06.2019
Стартовая цена : 9 000
Базовая цена : 9 000
Дата последней сделки : 25.06.2019
Стартовая цена : 7 001
Базовая цена : 7 898
Дата последней сделки : 25.06.2019
Стартовая цена : 210
Базовая цена : 210
Дата последней сделки : 24.06.2019
Стартовая цена : 0,88
Базовая цена : 0,75
Дата последней сделки : 25.06.2019
Стартовая цена : 3 150
Базовая цена : 3 150
Дата последней сделки : 20.06.2019
Стартовая цена : 5 101
Базовая цена : 5 101
Дата последней сделки : 21.06.2019

Ҳафта давомида 11 та жамиятнинг қимматли қоғозлари сотилди

%d0%9b%d0%be%d0%b3%d0%be %d0%a0%d0%a4%d0%91

2017 йилнинг 2 - 6 октябр кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларида 11 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 35 та битим қайд қилиниб, 1,4 млн. дона акция 935,6 млн. сўмга сотилди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 93,5 фоизи тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 5 октябр санасида «Turkiston» ХАТБнинг 874,5 минг дона акцияси билан 874,5 млн. сўм миқдорида тузилди.

Шунингдек, тузилган битимлар сони бўйича етакчиликни «Olchazor aziya» АЖ эгаллаган ҳолда, ҳафта давомида ушбу жамиятнинг 840 дона акциялари билан 25,2 млн. сўмлик 18 та битим амалга оширилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Turkiston» ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 93,5 фоизи), «ELEKTRQIShLOQQURILISh» АЖ (2,8 фоизи) ва «Olchazor aziya» АЖ (2,7 фоизи) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,0 фоизини ташкил этади.

Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 6 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (99,0 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ қуйидаги акциядорлик жамиятларининг акциялари билан тузилган савдо битимларида кузатилди:

1. «SHIFOBAXSH BULOQ» АЖ. Нисбат – 53,54:1. Ушбу акциядорлик жамияти бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 40 000 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг номинал қиймати эса 747 сўмни ташкил қилади.

2.  «Buxorogazsanoatqurilish» АЖ. Нисбат – 10,00:1. Ушбу эмитент бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 5 000 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг номинал қиймати 500 сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 99,9 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Таҳлилларга кўра инвестор сифатида жисмоний шахслар энг кўп тижорат банклари акцияларига юқори қизиқиш билдиришган (93,6 фоиз).

Таҳлилларга кўра, фонд биржасида йил бошидан буён 69,3 млрд. сўмлик 1950 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 83 та эмитентнинг 1,2 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.

Ўктам ОЧИЛОВ, 

«Тошкент» РФБнинг Таҳлилий хизмат бошлиғи

Все новости Назад