РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 23,7
Цена последний сделки : 23,7 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 07.11.2024
Цена закрытия : 3 400
Цена последний сделки : 3 400 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 07.11.2024
Цена закрытия : 2 100
Цена последний сделки : 2 100 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 07.11.2024
Цена закрытия : 880
Цена последний сделки : 880 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 07.11.2024
Цена закрытия : 1 600
Цена последний сделки : 1 600 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 07.11.2024
Цена закрытия : 9,62
Цена последний сделки : 9,62 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 07.11.2024
Цена закрытия : 29,49
Цена последний сделки : 29,49 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 07.11.2024
Цена закрытия : 14 429,99
Цена последний сделки : 14 429,99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 07.11.2024
Цена закрытия : 1,15
Цена последний сделки : 1,15 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 07.11.2024

Законодательство

Биржа Аъзолигига қабул қилиш, «Тошкент» Республика фонд биржасида аъзоликни тўхтатиш, тугатиш

Биржа Аъзолигига қабул қилиш, «Тошкент» Республика фонд биржасида аъзоликни тўхтатиш, тугатиш
ТАРТИБИ


Преамбула

    Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг 12.09.2014 даги N ЎзРҚ-375 сонли (Ўзбекистон Республикасининг қонунлари тўплами, 2014 й. № 38, 481-бет) Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги, 22.07.2008 й. даги N ЎзРҚ -163 (Ўзбекистон Республикасининг қонунлари тўплами, 2008 й. № 29-30, 278-бет) сонли “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунлари, қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари, «Тошкент» РФБ АЖ Низоми ва «Тошкент» РФБ АЖнинг бошқа ички ҳужжатлари асосида тузилган бўлиб, Биржа Аъзолигига қабул қилиш, «Тошкент» РФБ АЖда аъзоликни тўхтатиш, тугатиш тартибини белгилайди.

§1. Асосий тушунчалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Биржа - «Тошкент» Республика фонд биржаси;

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;

«Тошкент» РФБ Аъзолари таркиби – берилган санада «Тошкент» РФБда амал қилаётган Аъзолар рўйхати;

трейдер – Биржа Аъзоси номидан қимматли қоғозлар билан битимлар тузиш ҳуқуқига эга бўлган Биржа Аъзосининг мухтор вакили бўлган, қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака гувоҳномасига эга ва Биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларига қатнашиши учун рухсат берилган Биржа Аъзосининг ходимидир;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишга ваколатдор давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобатчилик кўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази ;

Биржа Аъзоси – Биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида қатнашиш ва дилер, маркет-мейкер, брокер сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик шахс.


§2. Юридик шахсларни Биржа Аъзолигига
киритиш шартлари ва талаблари

2. Биржа Аъзолари таркибига кириш учун тегишли ариза бериш ҳуқуқига эга юридик шахслар қуйидагилар бўлиши мумкин:

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишга ваколатдор давлат органи томонидан берилган тегишли лицензияга эга бўлган инвестицион воситачилар;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишга ваколатдор давлат органи томонидан берилган тегишли лицензияга эга бўлган инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчилари;

банк фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган тижорат банклари;

суғурта фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган суғуртачилар.

3. Давлат бошқаруви ва ҳокимият органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек Биржа ходимлари Биржа Аъзоси бўлиши мумкин эмас.


§3. Биржа Аъзолигига қабул қилиш
процедурасининг расмийлаштирилиши

4. Юридик шахсларнинг Биржа Аъзолари таркибига қабул қилиш Биржа Бошқаруви томонидан амалга оширилади. Биржа Аъзолари сони қонунчиликка мувофиқ ҳолда тартибга солинади.

5. Биржа Аъзолигига қабул бўлиш учун юридик шахслар Биржа девонхонасига намунали шаклдаги тегишли аризани керакли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёки Биржа Бошқаруви Раиси номига ЭРИ билан тасдиқланган PDF форматида электрон шаклида бериши керак, яъни:

а) ташкилотнинг давлат қайдидан ўтганлиги борасидаги гувоҳноманинг нусхаси;

б) қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензия нусхаси (банклар учун – Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки лицензияси; суғурталовчилар учун – Ўзбекистон Республикасининг Молия Вазирлиги лицензияси).

в) қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисини камида иккита ходимининг шаҳодатномаси нусхаси;

г) бандида кўрсатилган ходимларнинг қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси штатига асосий иш жойига қабул қилиниши борасидаги буйруқ нусхаси.

6. Ариза Биржа девонхонасида қайд қилинади ва Бошқарув Раиси ёки у йўқлигида Бошқарув Раисининг ўринбосарининг қайд белгиси билан ижро учун Биржанинг масъул бўлинмасига берилади, ушбу ариза уч кунлик муддат ичида ариза берувчининг Биржа Аъзолари таркибига киритилиши қонунийлиги ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда Биржа Аъзолари таркибига киритиш учун рад жавобини бериш борасидаги хулосасини тақдим этади.

7. Биржанинг масъул бўлинмаси хулосаси асосида Биржа Бошқаруви ариза берувчининг Биржа Аъзолари таркибига киритилиши ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда Биржа Аъзолари таркибига киритиш учун рад жавобини бериш борасидаги қарорини чиқаради.

8. Биржа Бошқаруви томонидан номзодни Биржа Аъзолигига киритиш бўйича қабул қилинган тегишли қарорнинг нусхаси уч кунлик муддат ичида ариза берувчига жўнатилади.

9. Ариза берувчи уни Биржа Аъзолари таркибига киритилганлиги ҳақидаги қарорнинг нусхасини олганидан сўнг Биржа Бошқаруви томонидан тасдиқланган намунали шаклга асосан «Тошкент» РФБда қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш учун хизмат кўрсатиш ҳақидаги Шартномани (бундан буён - Шартнома) тузиши керак.

10. Шартнома жорий тақвим йили ёки жорий тақвим йили ва кейинги тақвим йилини қамраб оладиган давр учун тузилади. Шартнома муддати тугаганидан сўнг уни қайтадан тузиш ёки муддатини узайтириш зарур.

11. Шартнома икки нусхада тузилади. Шартнома 10 иш куни ичида имзоланиб, Биржага тақдим этилиши керак. Агар 10 иш куни давомида Шартнома Биржага тақдим этилмаса, Биржа Биржа аъзолигини бекор қилади ва ариза берувчининг Биржа Аъзолари таркибига киритиш борасидаги қарорини кучдан қолдиради.

12. Биржа Аъзоси томонидан у имзолаган Шартноманинг икки нусхаси тақдим этилганидан сўнг, Биржа унга уч кун ичида тарафлар имзолаган Шартноманинг битта нусхаси ва “Тошкент” РФБ Биржа Аъзолигига киритилганлик ҳақидаги Гувоҳнома” ни беради.

13. Шартноманинг битта нусхасини олганидан сўнг, Биржа Аъзоси Биржада “Тошкент” РФБда қимматли қоғозларнинг биржа савдоси Қоидалари’га мувофиқ брокерлик идорасининг аккредитациясини амалга оширади.


§4. Аъзолик бадаллари

14. Биржа технологиялари, ахборот ва телекоммуникацион тизимларини ривожлантириш, ҳамда савдо залида Биржа Аъзоларининг трейдерлари иш ўринларини жиҳозлаш, фавқулодда ҳолатларда Биржанинг харажатларини қоплаш учун Биржа Бошқаруви Биржа Аъзоларининг аъзолик бадалларини тўлаши борасида қарор қабул қилиши мумкин.

15. Ушбу Тартибга мувофиқ, Биржа Бошқаруви қуйидаги ҳақлари бор:

аъзолик бадаллари миқдорини белгилаш;

Биржа Аъзолари фаолияти самарасини ошириш ва уларнинг харажатларини камайтириш учун Биржа Аъзоларидан аъзолик бадалларини ундирмаслик;

Биржа Аъзолари фаолиятини рағбатлантириш ва янги Биржа Аъзоларини жалб этиш мақсадида аъзолик бадаллари ундирилишини бекор қилиш (бунгача аъзолик бадалларини ундириш тартиби мавжуд бўлган ҳолатида).

16. Аъзолик бадаллари миқдори қуйидагилар билан белгиланади:

  • ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг кам иш ҳаққининг миқдори билан;
  • ёки Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги мутлақ катталик билан.

17. Даврийлигига қараб аъзолик бадаллари бўлиши мумкин:

мунтазам;

номунтазам.

18. Мунтазам аъзолик бадалларига Биржа Аъзолари томонидан мунтазам даврийлик асосида тўланадиган бадаллар киради, яъни: ҳар бир тақвимий ой ёки чоракда.

19. Номунтазам аъзолик бадаллари бир марталик хусусиятга эга бўлиб, фавқулодда молиявий ҳолатларда Биржанинг харажатларини қоплаш учун мўлжалланган.

20. Мунтазам аъзолик бадаллари ҳар бир келгуси давр учун кўрсатилган даврнинг 10 – кунидан кечиктирмай тўланади.

21. Биржа Бошқаруви томонидан тўланиши белгиланган бадаллар бўлса, Биржа Аъзолари муқаррар даврийлик билан мунтазам аъзолик бадалларини тўлашлари зарур.

22. Номунтазам аъзолик бадалларининг миқдори Кузатув Кенгаши билан келишилган ҳолда Биржа Бошқаруви томонидан белгиланади.

23. Номунтазам аъзолик бадаллари белгиланган муддатларда Биржа Бошқарувининг тегишли қарори асосида тўланади.


§5. Биржада аъзоликни тўхтатиш

24. Биржада қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси аъзолигини қуйидаги ҳолларда Биржа тўхтатиши мумкин:

а) Биржа Аъзоси томонидан Шартнома талаблари ижро этилмаганда;

б) аъзолик бадалларини бир марта тўланмаслиги;

в) қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритишга ҳуқуқ берувчи лицензиянинг амал қилишишини тўхтатиш;

г) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишга ваколатдор давлат органи бўйруғи бўйича, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги кўрсатмалари асосида;

д) суд қарорига асосан.

25. Биржада қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси аъзолиги ушбу Тартибга асосан тўхтатилиши Биржа Бошқарувининг тегишли қарорига биноан расмийлаштирилиб, қарорнинг нусхаси Биржа Аъзосига берилади.

26. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси аъзолигини Биржада тиклаш ушбу Тартибни 24 моддасининг а), б), в) бандларига кўрсатилган сабабларни бартараф этилганидан сўнг, шунингдек суднинг қарорига асосан амалга оширилади.


§6. Биржада аъзоликни тугатиш

27. Биржа Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг Биржада аъзолигини қуйидаги ҳолларда тўхтатиши мумкин:

а) Биржа Аъзосининг аризаси (ўз хоҳишига кўра);

б) Биржа Аъзоси томонидан Шартнома шартларининг қўпол равишда бузилиши;

в) доимий равишда (кетма кет икки мартадан ортиқ) аъзолик бадалларини тўламаслик;

г) қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритишга ҳуқуқ берувчи лицензияни амал қилинишини тўхтатиш ёки тугатиш;

д) суд қарорига асосан.

28. Ушбу Тартибнинг 32 бандида келтирилган асослар бўйича Биржада қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг аъзолигини тугатиш биржа бошқарувининг уни Биржа Аъзолари таркибидан чиқарилиши ҳақидаги тегишли қарори билан расмийлаштирилади.

29. Биржа Аъзолари таркибидан чиқарилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси билан “Тарафларнинг пулли мажбуриятлари бўйича ўзаро ҳисоб – китобни солиштириш далолатномаси”га мувофиқ ҳисоб китоб қилинади.

30. Илгари Биржа Аъзолари таркибидан чиқарилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисини Биржада тиклаш фақат суд қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.

31. Биржа Аъзолари таркибидан чиқарилганга 5 иш куни давомида қуйидаги ҳужжатлар жўнатилади:

Биржа Аъзолари таркибидан чиқарилганлик борасидаги Биржа Бошқаруви қарори нусхаси;

Биржа Аъзолари таркибидан чиқарилганлик борасидаги расмий билдиришнома;

икки нусхадаги тарафларнинг пулли мажбуриятлари бўйича ўзаро ҳисоб – китобни солиштириш далолатномаси;

расмий «Тошкент» РФБда қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш учун хизмат кўрсатиш ҳақидаги шартноманинг бекор қилиниши тўғрисидаги Билдиришнома”.

32. Аъзоликдан чиқарилган Биржа Аъзоси белгиланган муддат ичида Биржа олдида пулли мажбуриятларини бажармаса, Биржа қонунчиликка мувофиқ равишда қарзни ундириш чораларини кўради.


§7. Биржа Аъзоларини «Тошкент» РФБ таркибидан чиқарилганда ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби

33. Биржа Аъзоси Биржа Аъзолари таркибидан чиқарилганда унга икки нусхада “Тарафларнинг пулли мажбуриятлари бўйича ўзаро ҳисоб – китобни солиштириш далолатномаси” (бундан буён – Солиштириш баённомаси) жўнатилади. Унда қуйидаги тўловлар мавжуд:

  • қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг комиссион йиғимлари;
  • аъзолик бадаллари (агар назарда тутилган бўлса);
  • жарималар;
  • пеня ва неустойкалар;
  • хизмат ва ишлар учун Биржа томонидан белгиланган бошқа тўловлар.

34. 10 иш куни давомида собиқ Биржа Аъзоси имзоланган икки нусхадаги Солиштириш баённомасини Биржага қайтаради. Солиштириш баённомаси қайтарилмаган ҳолатида Биржа собиқ Биржа Аъзосининг пулли мажбуриятларини у томонидан бажарилиши мажбур деб қабул қилади.

35. Биржа томонидан Солиштириш баённомаси имзоланганидан сўнг, Солиштириш баённомасининг битта нусхаси собиқ Биржа Аъзосига 5 иш куни давомида қайтарилади.

36. Собиқ Биржа Аъзоси Солиштириш баённомасига асосан қонунчилик билан белгиланган муддатларда барча пулли мажбуриятларини бажаради.

37. Агар собиқ Биржа Аъзоси Биржа олдидаги ўз пулли мажбуриятларини бажармаса, Биржа қонунчиликка мувофиқ равишда бажарилмаган пулли мажбуриятларни ундиришга ҳақли.

38. Агар Биржада Солиштириш баённомасига асосан собиқ Биржа Аъзоси олдида пулли мажбуриятлари бўлса, Биржа қонунчилик билан белгиланган муддатларда уларни бажаради.

39. Ўз пулли мажбуриятларини ўзаро бажарилмаган ҳолатда, тарафлар белгиланган тартибда қарздордан қарз суммаларини суд орқали ундиришга ҳақлидирлар.


§8. Ушбу тартибнинг кучга кириши ва унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

40. Ушбу Тартиб Биржанинг Кузатув Кенгаши томонидан белгиланган тартибда тасдиқланганидан сўнг кучга киради.

41. Барча ўзгартиш ва қўшимчалар Биржанинг Кузатув Кенгаши қарори асосида киритилиб, белгиланган тартибда тасдиқланади.

42. Ушбу Тартибни амалга киритиш ва у билан Биржа Аъзоларини таништириш Биржа Бошқаруви томонидан тегишли қарор асосида амалга оширилади.

43. Ушбу Тартибга киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчалар уларнинг тасдиқланишидан кейин 10 тақвимий кун ўтганидан сўнг, агар тасдиқланишда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, кучга киради.

44. Ушбу Тартиб қабул қилиниши билан Биржа Бошқарувининг 08.04.2010 даги 35-сонли қарори билан тасдиқланган “Тошкент” Республика фонд биржаси Аъзолари тўғрисидаги Низом” ўз кучини йўқотади.

Back