(янги таҳрири)
Кириш
I . Умумий қоидалар
II . Малака комиссиясининг таркиби ва функциялари
III . Биржа Аъзолари ходимларини «Тошкент» РФБ савдо тизимида ишлаш учун ўқитиш чоғида ҳужжатлар тақдим этиш тартиби
IV . Биржа Аъзолари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этиш тартиби
V . Малака комиссиясининг ишлаш тартиби
VI . Биржа Аъзолари ходимларини қайта аттестациядан ўтказиш тартиби
VII . Биржа Аъзолари ходимлари учун қўшимча аттестация ташкил
VIII . Якуний қоидалар
Иловалар (№1-№8)
Тошкент - 2010
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг 12.09.2014 йилдаги №ЎРҚ-375 Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2014 й., №38, 481-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги, 22.07.2008 йилдаги №ЎРҚ-163 “Қиматли қоғозлари бозори тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2008 й., № 29-30, 278-модда) Қонунларига ҳамда янги таҳрирдаги “Тошкент” Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан биржа савдолари қоидалари”га, қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятни ва “Тошкент” Республика фонд биржасида (бундан буён – Биржа) операцияларни амалга оширишни тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатлар ва низомларга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Биржа малака комиссиясининг трейдерларни, уларга биржа савдоларида қатнашиш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ва қайта аттестациядан ўтказиш бўйича ишлаш тартибини белгилайди.
I . Умумий қоидалар
трейдернинг автоматлаштирилган иш ўрни (АИЎ) – “Тошкент” РФБнинг савдо залида жойлашган ва трейдерлар томонидан Биржа Савдо тизимига техник ижозат учун фойдаланиладиган дастурий-техник воситалар мажмуи;
Биржа – “Тошкент” Республика фонд биржаси;
брокер – комиссия шартномаси ёки топшириғи ёхуд ишончномаси асосида қимматли қоғозлар билан битимларни амалга оширишда комиссионер ёки эътимодли мижоз сифатида ҳаракат қилувчи юридик шахс;
трейдер – қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатига эга бўлган, Биржа томонидан ўрнатилган тартибда биржа савдоларида қатнашиш ҳуқуқи берилган ҳамда унинг номидан биржа битимлари тузишга вакил этилган Биржа Аъзоси ходими;
Малака комиссияси ( бундан буён - Комиссия) – Биржанинг биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Биржа Аъзолари трейдерларининг малакасини аниқлаш ва уларга биржа савдоларида қатнашиш ҳуқуқини бериш мақсадида тузиладиган штатдан ташқари бўлинмаси;
Қоидалар – “Тошкент” Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан биржа савдолари қоидалари;
Биржанинг дастурий-техник бўлинмаси – Биржанинг функциясига Биржанинг Савдо тизими ишлаб туришини назорат қилиш, уни техник жиҳатдан кузатиб бориш ҳамда тредерларни ўқитиш вазифаси кирувчи бўлинмаси;
“узоқлаштирилган ижозат” режими – биржа битимларини Биржа Аъзосининг узоқлаштирилган иш жойидан амалга ошириш;
терминал – биржа битимларини амалга оширишга мўлжалланган, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан жиҳозланган иш жойи;
Савдо тизими – қиматли қоғозлар билан битимларни электрон режимда тузиш ва ижро этиш учун зарур бўлган ахборотларни мададлаш, сақлаш, ишлов бериш ва ахборотларни ошкор этишни таъминловчи электрон ҳисоблаш воситалари, дастурий таъминот, маълумотлар базаси, телекоммуникация воситалари ва бошқа асбоб-ускуналар мажмуи;
узоқлаштирилган иш жойи – Биржа Аъзосининг Биржа савдо залидан ташқарида жойлашган иш жойи;
ўқув терминали – Марказий савдо залида жойлашган ва трейдерларни ўқитишга мўлжалланган автоматлаштирилган иш ўрни;
Марказий савдо зали – терминалларни қўшган ҳолда АИЎ билан жиҳозланган, Биржанинг марказий офисида жойлашган, биржа битимларини амалга оширшга мўлжалланган махсус хона;
Биржа Аъзоси – биржа томонидан ўрнатилган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар, маркет-мейкерлар ва брокерлар сифатида биржа битимлари тузиш ҳуқуқини олган юридик шахслар.
2. Биржа Аъзоларининг трейдер мақомини олишга даъвогар бўлган, мазкур Низомга мувофиқ ҳужжатлар тақдим этган ва қонунчилик талабларини қаноатлантирувчи ходимларига аттестацияга ижозат этилади.
3. Қайта аттестациядан ўтишга қуйидаги трейдерларга ижозат этилади:
а) Комиссия томонидан аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаётган;
б) Қоидаларни бузганлиги туфайли Биржа Бошқаруви қарорига биноан қайта аттестацияга йўлланганлар;
в) Қоидаларнинг янги таҳрири амалга киритилиши муносабати билан.
II . Комисси янинг таркиб и ва функциялари
4. Комиссия Биржа Аъзолари ходимларининг малакасини аниқлаш ва уларнинг биржа савдоларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи трейдер мақомини олишлари, уларнинг фонд бозори иштирокчилари мажбуриятларини виждонан бажаришларига кўмаклашиш ҳамда Биржада муомалада бўлган қимматли қоғозлар билан ишлашлари чоғида малакаларини ошириш учун тузилади.
5. Комисия таркибига Биржа Бошқарувининг қарорига кўра жорий календарь йилига тайинланадиган Комисия Раиси, Комиссия аъзолари ва Комиссия котиби киради. Комиссия аъзоларининг сони Биржа Бошқаруви томонидан белгиланади ва беш кишидан кам бўлмаслиги лозим.
6. Комиссия таркибига Биржа бўлинмаларининг ходимлари ҳамда Биржа Аъзоларининг вакиллари кириши мумкин.
7. Комиссиянинг функциялари қуйидагилардан иборат:
малака имтиҳонини ўтказиш йўли билан Биржа Аъзолари ходимларининг аттастацияси ва қайта аттестациясини ўтказиш;
Биржа Аъзолари ходимларига биржа савдоларида қатнашиш ҳуқуқи билан трейдер мақомини олганлик тўғрисида гувоҳномалар бериш;
трейдернинг биржа савдоларида қатнашиш ҳуқуқини узайтиришга гувоҳномалар бериш;
Биржа Бошқарувига аттестация ўтказиш тартибига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиш борасида таклифлар тақдим этиш.
8. Комисия Раиси олий иқтисодий, юридик ёки техник маълумотга ҳамда Биржада камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ходимлар орасидан тайинланади.
9. Комисия Раиси мавжуд бўлмаган тақдирда (ишдан бўшаши, 5 иш кунидан ортиқ хизмат сафарида бўлиши, меҳнат таътилига чиқиши ёки касаллиги туфайли ишда бўлмаслиги) унинг вазифалари вақтинча Комиссиянинг бошқа аъзоси зиммасига юкланади.
10. Комиссия аъзоси йўқ бўлган тақдирда (5 иш кунидан ортиқ хизмат сафарида бўлиши, меҳнат таътилига чиқиши ёки касаллиги туфайли ишда бўлмаслиги) Комиссия таркибига вақтинча Биржанинг бошқа ходимлари киритилиши мумкин.
11. Комиссия Раисининг функцияларига қуйидагилар киради:
Комиссия томонидан фаолиятини амалга ошириш жараёнида қабул қилинадиган қарорларни тасдиқлаш;
Биржа Бошқарувига Комисия таркибига ўзгартишлар борасида таклифлар киритиш;
Комиссия аъзоларининг қонуний ваколатга эгалиги ва функцияларини муносиб тарзда бажараётганлигини назорат қилиш.
12. Комиссия мажлислари заруратга кўра чақирилади. Комиссия аъзолари мажлис ўтказилиши санаси тўғрисида Комисия котиби томонидан хабардор этилади.
13. Комиссия Раисининг таклифига кўра мажлисларда кузатувчи сифатида жисмоний ва юридик шахслар (маслаҳатчилар ва мустақил экспертлар) иштирок этиши мумкин.
14. Комиссия мажлиси қонуний ваколатга эга бўлиши учун Комиссия Раиси ва котиби албатта иштирок этгани ҳолда, унинг рўйхатдаги аъзолари таркибининг камида 60%и иштирок этиши лозим.
15. Комиссия мажлисларида Баённома юритилади, унда Биржа Аъзоси ҳар бир ходимининг аттестацияси (қайта аттестацияси) бўйича қабул қилинган қарор кўрсатилади. Баённома Комиссия Раиси ва котиби ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
16. Комиссия Қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
17. Комиссия аъъзолари ишини тақдирлаш Биржа Бошқаруви томонидан белгиланадиган миқдорда амалга оширилади.
18. Комиссия фаолиятининг жорий календарь йили якунлари бўйича унинг Расиси Биржа Бошқарувига ҳисобот давридан кейинги бир ойдан кечикмаган муддатда ҳисобот тақдим этади.
III . АИЎ трейдери бўлиб ишлаш учун ўқитиш тартиби
19. Биржа Аъзоси ходимлари Комиссияда аттестациядан ўтишлари учун Савдо тизимида АИЎ трейдериликка ўқишлари лозим.
20. Биржа Аъзоси ходимларини ўқитиш ҳақ олмаслик асосида амалга оширилади.
21. Ўз ходимларини ўқитиш учун Биржа Аъзоси Бошқарув Раиси номига намунавий шаклда (№ 1 илова) ариза беради ва уни Биржанинг девонхонасига йўллайди.
22. Ариза Биржанинг девонхонасида рўйхатга олингандан сўнг Бошқарув Раисининг (ёки у йўқ бўлган тақдирда Бошқарув Раиси муовинининг) қайд белгиси билан ижро этиш учун Биржа Аъзолари билан ишлаш бўлинмасига топширилади, у эса дастурий-техник бўлинма ходимларининг кучи билан ўқувлар ўтказишни ташкил этади.
23. Ўқишлар Марказий савдо залининг ўқув терминалларида ёки махсус ажратилган терминалда ўтказилади.
24. Ўқув натижалари бўйича Биржанинг дастурий-техник бўлинмаси ходимлари ўрганувчининг Биржа Савдо тизимида ишлашга тайёргарлигини текширади ҳамда ўқитиш натижалари баённомасини Биржанинг дастурий-техник бўлинмаси раҳбарининг имзоси билан Комиссия котибига тақдим этади.
25. Биржа Аъзосининг ходимларини Биржа Савдо тизимида ишлаш учун ўқитиш натижаларининг намунадаги шаклда тузилган баённомасида (№ 2 илова) ҳар бир ўрганувчи бўйича Биржа Савдо тизимида ишлашга ижозат бериш ёки бермаслик тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилмоғи лозим.
26. Ўқишдан мувафақиятли ўтган Биржа Аъзоларининг ходимлари ўрнатилган шаклдаги “Тошкент” РФБда АИЎ трейдери бўлиб ишлаш учун ўқишдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома”га (№ 3 илова) эга бўладилар.
27. Биржа Аъзосининг ходимлари янги Қоидалар киритилиши муносабати билан аттестация қилинган ёхуд қайта аттестация қилинган тақдирда, автоматлаштирилган иш жойида трейдер бўлиб ишлашга ўқитиш амалга оширилмайди.
IV . Биржа Аъзосининг ходимларини аттестациядан ўтказишга ҳужжатлар
тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
28. Ўз ходимларини АИЎ трейдери бўлиб ишлашга ўқитиш натижалари бўйича Биржа Аъзоси Биржа девонхонасига уларни аттестациядан ўтказишга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда намунавий шаклда ариза (№ 4 илова) беради:
ҳар бир ходимга қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан берилган қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатининг нусхаси;
“Тошкент” РФБда АИЎ трейдери бўлиб ишлаш учун ўқишдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
29. Биржа Бошқаруви Раисининг ёки у йўқ бўлган тақдирда Бошқарув Раиси муовинининг визаси билан ариза ижро этиш учун Биржа Аъзолари билан ишлаш бўлинмасига, сўнгра эса Комиссия котибига топширилади.
30. Комиссия котиби Биржа Аъзоси ходимларини аттестация қиилш учун қабул қилиб олинган ҳужжатларни текширади ва уларни Малака комиссияси Раисига тақдим этади.
31. Комиссия Раиси аттестация ўтказиш санасини тайинлайди, Комиссия котиби эса аттестация қилинадиганларни аттестация тартиби, санаси ва ўтказиш вақти ҳақида хабардор этади.
V . Аттестаци я чоғида Комиссиянинг ишлаш тартиби
32. “Тошкент” Республика фонд биржаси Савдо тизимида трейдер сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома” олиш учун аттестация имтиҳон билетларидан фойдаланган ҳолда оғзаки имтиҳон шаклида ўтказилади.
33. Имтиҳон билетлари Комиссия томонидан ишлаб чиқилади ва ўз ичига Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорига доир низомлар ва қонунчилик нормалари, “Тошкент” РФБда қимматли қоғозлар билан биржа савдолари Қоидалари, Биржанинг ички меъёрий ҳужжатларига доир билимлар билан боғлиқ саволларни олади ҳамда Биржа Бошқаруви томонидан тасдиқланади.
34. Аттестация қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ўтказилади:
- биржа фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорининг ишлаб туришини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлик;
- “Тошкент” РФБда қимматли қоғозлар билан биржа савдолари Қоидаларини билиш;
- ижозат бериш ва қимматли қоғозларнинг Биржада муомалада бўлишини тартибга солувчи низомлардан хабардорлик;
- Биржа Аъзоларининг фаолиятини тартибга солувчи низомлардан хабардорлик;
- Биржа Савдо тизимининг ишлаш механизмини билиш ва АИЎ трейдери бўлиб ишлаш учун касбий кўникмаларга эгалик.
35. Аттестация натижасида Биржа Аъзоси ходими аттестациядан ўтган ёки ўтмаган бўлиши мумкин, бу намунадаги шаклда тузилган “Тошкент” РФБ Малака комиссияси мажлиси баённомаси”да (№ 5 илова) ўз аксини топади.
36. Комиссия мажлиси баённомаси Комиссия Раиси ва котиби ҳамда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ишга тикилади.
37. Биржа Аъзоси ходими аттестациядан мувафақиятли ўтган тақдирда Биржа унга, аттестация кунидан беш иш кунидан ошмаган муддатда “Тошкент” Республика фонд биржаси Савдо тизимида трейдер сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома” тақдим этади (№ 6 илова).
38. Биржа Аъзоси ташкилотининг ходими худди шунингдек Биржа Аъзоси бўлган бошқа ташкилотга ишга ўтган чоғда юқорида кўрсатиб ўтилган гувоҳномаларнинг таъсири уларнинг белгиланган амал қилиш муддатлари доирасида кучда қолади.
39. “Тошкент” Республика фонд биржаси Савдо тизимида трейдер сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома”нинг амал қилиш муддати тугагач Биржа Аъзоси ходими қайта аттестациядан ўтади.
40. Комиссия қуйидаги журналларни юритади:
- “Тошкент” РФБда АИЎ трейдери бўлиб ишлаш учун ўқишни ўтаганлик тўғрисида гувоҳномалар беришни ҳисобга олиш журнали (№ 7 илова);
- “Тошкент” Республика фонд биржаси Савдо тизимида трейдер сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар топширишни ҳисобга олиш журнали (№ 8 илова).
Журналлар электрон фроматда юритилади ва заруратга қараб қоғозга чиқарилади.
VI . Биржа Аъзолари ходимларини қайта аттестациядан ўтказиш тартиби
41. Биржа Аъзолари ходимларини қайта аттестациядан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
“Тошкент” Республика фонд биржаси Савдо тизимида трейдер сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома”нинг амал қилиш муддати тугагач;
Биржа Бошқарувининг Биржа Аъзоси ходимини унинг “Тошкент” РФБда қимматли қоғозлар билан савдо қилиш Қоидаларини бузганлиги сабали унга инсбатан тегишли санкциялар қўллаган ҳолда уни қайта аттестацияга жўнатиш ҳақидаги қарори қабул қилинганда.
42. “Тошкент” Республика фонд биржаси Савдо тизимида трейдер сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома”нинг амал қилиш муддати тугаган чоғда ҳамда Биржа Бошқарувининг Биржа Аъзоси ходимини унинг “Тошкент” РФБда қимматли қоғозлар билан савдо қилиш Қоидаларини бузганлиги сабали унга инсбатан тегишли санкциялар қўллаган ҳолда уни қайта аттестацияга жўнатиш ҳақидаги қарори қабул қилинган тақдирда “Тошкент” Республика фонд биржаси Савдо тизимида трейдер сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома”нинг амал қилиши вақтинча тўхтатилади, Биржа Аъзоси ходими эса савдоларга қўйилмайди.
43. Биржа Аъзоси ўз ходимининг “Тошкент” Республика фонд биржаси Савдо тизимида трейдер сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома”сининг амал қилиш муддати тугашига 5 иш куни қолганда Биржа Бошқарувига уни қайта аттестациядан ўтказишни сўраб намунавий шаклдаги ариза билан (№ 4 илова) мурожаат қилади.
44. Биржа Аъзолари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда Комиссиянинг қайта аттестациядан ўтказиш чоғидаги ишлари ушбу Низомнинг IV ва V бўлимларига мувофиқ амалга оширилади.
45. Қайта аттестация натижасида Биржа Аъзоси ходими Комиссия томонидан аттестациядан ўтолган ёки аттестациядан ўтолмаган бўлиши мумкин, бу намунадаги шаклда тузилган “Тошкент” РФБ Малака комиссияси мажлиси баённомаси”да (№ 5 илова) ўз аксини топади.
46. Биржа Аъзоси ходими аттестациядан мувафақиятли ўтган тақдирда, Биржа ундан ўтган шахсга аттестация кунидан беш иш кунидан ошмаган муддатда “Тошкент” Республика фонд биржаси Савдо тизимида трейдер сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома” тақдим этади (№ 6 илова).
47. Агар Биржа Аъзоси ходими қайта аттестациядан ўтолмаган бўлса, унда Комиссия Раиси Биржа бошқарувига тегишли қарор қабул қилиши учун билдирги киритади.
VII . Биржа Аъзолари ходимларининг қўшимча аттестациясини ташкил этиш
48. Биржа савдолари механизми ва тартибини жиддий ўзгартирувчи, янги савдо бўлмалари ва майдончалари, молиявий воситалар ва ҳ.к.ларни амалда қўллашни кўзда тутувчи янги Қоидалар (уларнинг таҳрирларига ўзгартиришлар) қабул қилинган чоғда, Биржа бошқаруви Биржа Аъзолари ходимларининг кўрсатиб ўтилган ўзгартириш ва қўшимчалардан хабардорлигини текширишга қаратилган қўшимча аттестация ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
49. Қўшимча аттестация Биржа Бошқарувининг Комиссия Раисининг тақдимномаси (билдиргиси) асосидаги қарори бўйича ўтказилади.
50. Бошқарув қарори асосида Комиссия томонидан тегишли саволнома, Биржа Аъзолари ходимларининг қўшимча аттестацияси жадвалини тузади, улар Биржа Бошқаруви Раиси томонидан тасдиқланади.
51. Комиссия котиби Биржа Аъзоларини ўрнатилган тартибда тасдиқланган жадвалга мувофиқ қўшимча аттестация муддати ҳақида хабардор қилади.
52. Қўшимча аттестация чоғида Комиссиянинг ишлаш тартиби ушбу Низомнинг V бўлимига мувофиқ ўтказилади.
53. Биржа Бошқаруви Комиссия Раисининг тақдимномаси бўйича Биржа Аъзолари ходимларини қўшимча аттестациядан ўтказиш бўйича ишлар ҳажми катталиги туфайли уни ўтказиш муддатини қўшимча аттестация бошланган санадан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириш ҳуқуқига эга.
54. Қўшимча аттестациядан муваффақиятли ўтган Биржа Аъзоси ходими “Тошкент” Республика фонд биржаси Савдо тизимида трейдер сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома” олади.
55. Биржа Аъзоларининг қўшимча аттестация натижалари бўйича аттестациядан ўтолмаган ҳамда қўшимча аттестацияга келмаган ходимлари, улар аттестация имтиҳонини топширолмаган ёки қўшимча аттестацияга келмаган пайтидан бошлаб биржза савдоларига қўйилмайди, Комисия томонидан қўшимча аттестация даврига қадар уларга берилган гувоҳнома эса ҳақиқий эмас деб топилади ва бу Биржа Бошқарувининг тегишли қарори билан расмийлаштирилади.
56. Биржа Аъзоларининг 55-бандда кўрсатилган ходимлари ушбу Низомга мувофиқ аттестациядан умумий асосларда ўтишлари лозим.
VIII . Якуний қоидалар
57. Ушбу Низом ва кейинчалик унга киритилган қўшимча ва ўзгаришлар Биржа Бошқаруви томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
58. Биржа Аъзолари ходимларини биржа савдоларига қўйиш билан боғлиқ низолар қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳал этилади.
Иловалар рўйхати
1а -илова : “Биржа Аъзосидан ўз ходимларини «Тошкент» РФБ Савдо тизимида ишлаш учун ўқитишга доир ариза”нинг намунавий шакли.
1б -илова : “Биржа Аъзосидан ўз ходимларини аттестацияга қўйишга доир ариза”нинг намунавий шакли.
2а -илова : “Биржа Аъзоси ходимларини «Тошкент» РФБ Савдо тизимида ишлаш учун ўқитишга доир шартнома”нинг намунавий шакли.
2б -илова : “Биржа Аъзоси ходимларини «Тошкент» РФБ Савдо тизимида ишлаш учун ўқитишга доир шартнома” асосида бажарилган ишлар далолатномаси”нинг намунавий шакли.
3 -илова : “Биржа Аъзоси ходимларини «Тошкент» РФБ Савдо тизимида ишлаш учун ўқитиш натижалари баённомаси”нинг намунавий шакли.
4 -илова : «Тошкент» РФБ Малака комиссияси мажлиси баённомаси»нинг намунавий шакли
5 -илова : «Тошкент» РФБ Малака комиссиясининг Биржа Аъзоси ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси»нинг намунавий шакли.
6 -илова : Тошкент» РФБ Малака комиссиясининг Биржа Аъзоси ходимига савдо тизимида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси»нинг намунавий шакли.
7 -илова : «Тошкент» РФБ Малака комиссияси томонидан Биржа Аъзоси ходими аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни топширишни ҳисобга олиш (реестр) журнали»нинг намунавий шакли.
8 -илова : Тошкент» РФБ Малака комиссияси томонидан Биржа Аъзоси ходимига савдо тизимида ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни топширишни ҳисобга олиш (реестр) журнали»нинг намунавий шакли.
4. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда Биржанинг ички қоидалари ўзгарган тақдирда ушбу Низомга ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.