2016 йил «24» июнда «ТОШКЕНТ» РФБ АЖ акциядорлари умумий йиғилиши томонидан «ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТОШКЕНТ» РФБ Акциядорлик жамияти ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ НИЗОМИ
Тошкент ш.– 2016 й.
МУНДАРИЖА
III. Тафтиш комиссиясининг ҳуқуқ ва ваколатлари. 4
VII. Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофот ҳажмини белгилаш.. 9
- жамиятнинг молиявий ҳужжатлари, мулкни инвентаризация қилиш бўйича комиссияси хулосасини, кўрсатилган ҳужжатларнинг дастлабки бухгалтерия ҳисоби билан таққослаб текширади;
- жамият номидан тузилган шартномалар, битимларни, ўзаро шартнома тузган томонлардан ҳар бири билан ҳисоб-китоблар қонунийлигини текшириш;
- олиб борилган бухгалтерлик ва статистик ҳисобларининг амалдаги норматив ҳужжатларга мослигини таҳлил қилиш;
- жамиятнинг молиявий ҳолатини, унинг тўлашга қодирлиги, активларнинг қадрлилигини таҳлил қилиш, жамиятнинг ўз маблағлари ва қарз воситалари нисбати, жамият иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун захираларни аниқлаш ва жамият бошқарув органлари учун уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятлари масалаларига оид тавсиялар ишлаб чиқиш;
- маҳсулот ва хизматларни етказиб берувчилар томонидан тўловларни амалга ошириш, бюджетга тўловлар, иш ҳаққи ва дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш, бошқа мажбуриятларни узиш ўз вақтида ва тўғри бажарилганлигини текшириш;
- жамият баланслари, йиллик ҳисоботлар, фойда ва зарарлар ҳисоблари, фойдани тақсимлаш ҳужжатлари, ҳамда солиқ инспекцияси, статистика органлари, давлат бошқаруви органларига тақдим қилиш учун тузилган ҳисобот ҳужжатлари тўғрилигини текшириш;
- жамият томонидан қимматли қоғозлар ва акциядорлик жамияти ҳақидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиниши, жумладан афилланган шахслар билан тузилган битимлар ва йирик шартномаларнинг мавжудлиги;
- жамият низомида тафтиш комиссияси ваколатига, шу жумладан акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши топшириғи билан киритилган бошқа ишлар.
- акциядорлар умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ижро органи диққатига хулоса, ёзма ҳисобот, ёзма доклад, жамият бошқаруви органлари йиғилишларига берилган хабарлар шаклида амалга оширилган тафтишлар ва текширишлар натижаларини ўз вақтида етказиш;
- жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва йиллик бухгалтерлик ҳисоботида берилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига баҳо бериш;
- жамиятнинг риск ёки унинг молиявий аҳволига таъсир эта оладиган бошқа шароитлар олдидаги заифлиги даражасига баҳо бериш;
- жамиятни молиявий-хўжалик фаолиятининг йил натижаларини, шунингдек қонунчилик, жамият низоми ва ушбу низомга мос ҳолда хоҳлаган муддатда шахсларнинг ташаббуси асосида текшириш;
- тижорат сирини сақлаш, махфий ҳисобланадиган, ўз функцияларини бажариш чоғида кузатув кенгаши аъзолари томонидан фойдаланадиган маълумотларни эълон қилмаслик. Агар тафтиш комиссияси ишига унинг аъзоси бўлмаган шахслар жалб этилса, улар тижорат сирини сақлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Уларнинг амаллари учун жавобгарлик бу шахсларни тафтишга жалб этган тафтиш комиссияси аъзоларига юкланади;
- акциядорларнинг жамиятни бошқарув органи ва мансабдор шахслари устидан келтирган шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;
- агар жамиятнинг ишлаб чиқариш – хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятида қоидабузарликлар аниқланса ёки жамият манфаатларига жиддий хавф солиниб, уларни жамиятни бошқарув органлари томонидан ҳал этилиши талаб қилинса, кузатув кенгаши йиғилиши, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш.
- жамиятнинг хоҳлаган турдаги молиявий ҳужжатларини, жумладан жамиятни инвентарлаштириш бўйича комиссия ҳужжатларини текшириб, ушбу ҳужжатларни дастлабки бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;
- ўз фаолиятини амалга ошириш учун жамиятнинг бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари, мансабдор шахсларидан ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш. Кўрсатилган ҳужжат ва материаллар тафтиш комиссиясига унинг сўровидан сўнг икки кун давомида тақдим этилади;
- жамиятнинг ишлаб чиқариш - хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятида бузилишлар аниқланса ёки жамият манфаатларига бошқа хавф пайдо бўлган ҳолатида акциядорларнинг умумий йиғилиши (бир овоздан қарор қабул қилиш йўли орқали) чақирилишини талаб қилиш;
- кузатув кенгаши йиғилиши чақирилишини талаб қилиш. Кузатув кенгаши раиси тафтиш комиссиясининг кузатув кенгаши йиғилиши чақирилиши борасидаги талабини рад этишга ҳақли эмас;
- кузатув кенгашининг йиғилишларида унинг бирон бир аъзоси таклифи асосида қатнашиш;
- жамият бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари томонидан жамият қабул қилган низом, қоида ва қўлланмалар талаблари бузилган ҳолатда улар олдида жамият ходимлари, жумладан мансабдор шахслари жавобгар эканлиги масаласини қўйиш;
- Молиявий ҳисобот юритиш бўйича халқаро стандартларга мос ҳолда молиявий ҳисоботни нашр этишга ўтишни ташкиллаштириш бўйича жамият ишчи гуруҳи ишларида қатнашиш;
- қонунчилик ва жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тафтиш комиссиясида ишлагани учун мукофот ва (ёки) харажатлари учун бадаллар олиш;
- қонунчилик ва жамиятнинг низоми томонидан кўзда тутилган бошқа ҳуқуқлар;
- аниқланган қоидабузарлик натижасида тафтиш комиссиясининг зудлик билан қарор қабул қилиши керак бўлган ҳолатларида комиссиянинг шошилинч равишда мажлиси чақирилишини талаб қилиш;
- тафтиш комиссиясининг хулосаларига қўшилмаслигини ёзма равишда изҳор қилиш ва буни акциядорлар умумий йиғилиши диққатига етказиш.
- акциядорлар умумий йиғилиши қарори асосида;
- кузатув кенгаши қарори асосида;
- биргаликда жамиятни овоз берувчи акцияларининг 5% дан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган акциядор (акциядорлар) талабига биноан;
- тафтиш комиссияси ташаббуси асосида.
Талабни олганидан сўнг 3 иш куни давомида тафтиш комиссияси раиси тафтиш комиссияси йиғилишини чақириши зарур.
Тафтиш комиссияси томонидан текшириш (ревизия) ўтказиш борасида қарор қабул қилинган ҳолда тафтиш комиссиясининг раиси текшириш (ревизия)ни ташкиллаштириши ва уни бошлаши зарур.
а) Режадан ташқари текшириш (ревизия) ўтказишни талаб қилувчи акциядорлар – ташаббусчилар тафтиш комиссиясига ёзма талабнома жўнатадилар, унда қуйидагилар кўрсатилади:
- акциядорлар Ф.И.Ш. (номланиши);
- улар эгалик қилаётган акциялар ҳақида маълумотлар (сони, категорияси, тури);
- ушбу талабнинг асосномаси.
Талабнома акциядор ёки унинг ваколатли шахси томонидан имзоланади. Агар талабнома ваколатли шахс томонидан имзоланса, ишончномаси илова қилинади.
Агар ташаббус юридик шахс бўлган акциядорлар номидан чиқса, унинг низоми асосида ишончномасиз амал қилаётган юридик шахс вакилининг имзоси ушбу юридик шахснинг имзоси билан тасдиқланади. Агар талабнома юридик шахснинг номидан ишончнома асосида амал қилувчи вакили томонидан имзоланган бўлса, талабномага ишончнома ҳам илова қилинади.
б) Текшириш (ревизия) ўтказиш ташаббусчиларининг талабномалари жамият манзилига тафтиш комиссиясининг номига заказной хат шаклида жўнатилади ва бу борада топширилганлиги ҳақида хабар берилади ёки жамият девонхонасига топширилади.
Талабномани тақдим этиш санаси деб уни топширилганлиги ҳақидаги хабарнома санаси ёки девонхонага берилганлиги санаси қабул қилинади.
в) Талабномани тақдим этиш санасидан бошлаб 10 иш куни давомида тафтиш комиссияси жамиятнинг режадан ташқари молиявий - хўжалик фаолияти тафтишини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши ёки асосланган тарзда тафтиш ўтказилишини рад этиши керак.
г) Тафтиш комиссияси томонидан текшириш (ревизия) ўтказиш ҳақида рад жавоби қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
- талаб қўйган акциядорлар талаб қўйиш санаси ҳолатига умумий йиғилишнинг барча масалалари бўйича ваколат берувчи овоз беришга етарли даражадаги акциялар сонига эга эмасликлари;
- талаб қўйиш ташаббусчилари акциядорлар рўйхатида қайддан ўтмаганлар ёки мувофиқ акциядорлар ваколатларига эга эмаслар;
- талабномада тафтишни (ревизияни) ўтказиш учун асос кўрсатилмаган;
- тафтишни (ревизияни) ўтказиш учун асос бўлган ҳолатлар бўйича тафтиш(ревизия) ўтказилган ва тафтиш комиссияси томонидан хулоса тасдиқланган;
- талабномада маълумот тўлиқ берилмаган;
- талабнома қонунчилик ва Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ёки жамият низомига тўғри келмайди.
- жамиятнинг ҳисобот ва бошқа молиявий ҳужжатларида келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини баҳолаш натижалари;
- молиявий-хўжалик фаолият юритишда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботлар тақдим этиш тартиби, ҳамда қонунчилик талабларини бузиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар.
Ушбу хулоса жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.
Таклиф киритиш санаси почта жўнатмаси санаси ёки жамият девонхонасига топширилиши санасига қараб аниқланади.
Таклиф акциядор ёки унинг ишончли вакили томонидан имзоланади, агар таклиф ишончли вакил томонидан имзоланса, унга ишончнома ҳам илова қилинади.
Агар ташаббус юридик шахс бўлган акциядорлар номидан чиқса, унинг низоми асосида ишончномасиз амал қилаётган юридик шахсни вакилининг имзоси ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланади. Агар талабнома юридик шахснинг номидан ишончнома асосида амал қилувчи вакили томонидан имзоланган бўлса, талабномага ишончнома ҳам илова қилинади.
Тафтиш комиссияси хоҳлаган вақтда ўзининг раиси ва котибини комиссияни сайланган аъзоларининг кўпчилик овозлари билан қайта сайлашга ҳақли, комиссиядан чиқиб кетган тафтиш комиссияси аъзоларининг овозлари бундан мустасно.
- Тафтиш комиссиясининг ишида узрли сабабларсиз 3 мартадан ортиқ қатнашмаслик;
- тафтиш ўтказаётган пайтда тафтиш комиссияси аъзоси (аъзолари) тафтиш предметига оид материал ва ҳужжатларни зарурий даражада ўрганиб чиқмаганлиги сабабли жамиятнинг тафтиш комиссияси хулосаларининг нотўғри чиқиши;
- тафтиш комиссиясининг алоҳида азолари ёки бутун тафтиш комиссияси томонидан ушбу низомнинг 23 банди бажарилмаслиги;
- жамият учун нохуш оқибатлар олиб келган тафтиш комиссияси аъзоларининг бошқа ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги).
Тафтиш комиссияси аъзолари сони жамият низоми ва ушбу низомда кўзда тутилган соннинг ярмидан камини ташкил этган ҳолларда тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш учун кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши керак.
Тафтиш комиссиясининг ваколатлари муддатидан олдин тугатилганда, янги сайланган тафтиш комиссияси аъзоларининг ваколатлари акциядорларнинг келгуси йилдаги умумий йиғилиши томонидан тафтиш комиссияси сайлангунча амал қилади.
Тафтиш комиссияси таркибига қонунчилик ва жамият низомига асосан жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига номзод кўрсатишга ҳақли акциядорлар номзодлар борасида таклиф киритиши мумкин.
- йиғилишларни чақириб, ўтказади;
- тафтиш комиссиясининг жорий фаолиятини ташкиллаштиради;
- кузатув кенгаши, акциядорлар умумий йиғилишларида комиссия вакили сифатида қатнашади;
- комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.
- унинг йиғилиши баёнлаштирилишини ташкиллаштиради;
- тафтиш комиссияси далолатнома ва хулосаларини ўз олувчиларига етказади.