"Тошкент" Республика фонд биржаси
акциядорлик жамияти акциядорлар
умумий йигилишининг 2016 йил 24 июнда
№1 баённома билан Т А С Д И К Л А Н Г А Н
«ТОШКЕНТ» РФБ Акциядорлик жамиятининг ахборот сиёсати ҳақидаги низоми
I. Умумий қисм
1. Ушбу Ахборот сиёсати ҳақидаги Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунлари, 2014 йил 12 июлдаги Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни тақдим этиш ва нашр этиш қоидалари (31.07.2012й., қайд. № 2383) ва Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқариш тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31.12. даги № 9-сонли баённомасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ошкор қилиниши шарт бўлган ахборотлар ва ҳужжатлар, ҳамда қўшимча ахборотлар рўйхатини аниқлайди ва “ТОШКЕНТ” РФБ акциядорлик жамиятининг (бундан кейин матнда - жамият) томонидан уларни тақдим этиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
2. Ахборот сиёсатининг мақсади – акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг (бундан кейин матнда – манфаатдор шахслар) жамият ва унинг фаолияти ҳақидаги ишончли маълумотига нисбатан бўлган ахборот эҳтиёжларини қондиришдир.
3. Ахборот сиёсати манфаатдор шахсларнинг уларни инвестицион ва бошқарув қарорларини қабул қилишида муҳим бўлган ахборотни олишига нисбатан бўлган ҳуқуларини имкон даражасида тўлиқ амалга оширишга, ҳамда жамият ҳақидаги махфий ахборотни ҳимоялашга қаратилган.
4. Ахборотни тижорат сири қаторига киритиш, уни аниқлаш ва олиш шартлари Ўзбекистон Республикасининг “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонуни ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари билан жамият томонидан белгиланади.
II. Ахборот сиёсатининг асосий тамойиллари
5. Ахборот сиёсатининг асосий тамойиллари: мунтазамлик, оперативлик, ҳаммабоплик, тўлиқлик, тенг ҳуқуқлилик, баланслилик, ахборот ресурсларининг ҳимояланганлигидир.
6. Мунтазамлик тамойили Жамият томонидан манфаатдор шахсларга мунтазам тарзда жамият ҳақида ахборот тақдим этишга қаратилган.
7. Оперативлик тамойили шуни англатадики Жамият қисқа муддатларда манфаатдор шахсларни Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятига таъсир этувчи, ҳамда уларнинг манфаатига алоқадор энг жиддий ҳодиса ва ҳолатлардан хабардор этади.
8. Ахборотнинг ҳаммабоплиги тамойили шуни англатадики Жамият ўзининг фаолияти ҳақида маълумот бериш учун ошкор қилинаётган ахборотга манфаатдор шахсларнинг эркин, бемалол ва танламайдиган каналлар ва воситалар орқали етишишларига имкон яратади.
9. Тўлиқлик тамойили шуни англатадики Жамият барча манфаатдор шахсларга ҳаққоний ахборотни тақдим қилади, бу ерда ўзи ҳақида салбий маълумотни ошкор қилишдан қочмасдан, Жамият фаолиятининг натижалари ҳамда Жамият ҳақида тўлиқ тасаввурот олишга имкон берадиган ҳажмда ахборот тақдим қилади.
10. Тенг ҳуқуқлилик тамойили шуни англатадики Жамият фаолияти ҳақида ахборот олиш учун Жамият барча манфаатдор шахсларга тенг ҳуқуқларни таъминлайди.
11. Баланслилик тамойили Жамиятнинг очиқлиги ва шаффофлиги ҳамда унинг тижорат манфаатларини ҳимоя қилиш ўртасидаги балансни сақлашга қаратилган. Бу ерда қуйидагилар бажарилиши керак бўлган шартларга киради:
махфий ахборотнинг ҳимояланиши;
Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган инсайд ахборотни тарқатиш ва фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш.
12. Ҳимояланганлик тамойили махфий ахборот деб топилган маълумотларни, шунингдек Жамиятнинг тарқатилган ва бошқа ахборотларининг ҳимоялаш усуллари ва воситаларини назарда тутади.
III.
Ошкор қилиниши шарт бўлган ахборот рўйхати
13. Жамият ошкор қилиниши шарт бўлган ахборотни Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунлари, 2014 йил 12 июлдаги Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни тақдим этиш ва нашр этиш қоидалари (31.07.2012й., қайд. № 2383) ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига мос равишдаги ҳажм, муддат ва усуллари билан ошкор қилади.
14. Ахборотни ошкор қилиш амалга оширилади:
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишга ваколатли органнинг расмий веб-саҳифасида (www.openinfo.uz) (агар жамиятнинг қимматли қоғозлари биржа котировка варағига киритилмаган бўлса );
фонд биржасининг расмий веб-саҳифасида (www.uzse.uz) (агар жамиятнинг қимматли қоғозлари биржа котировка варағига киритилган бўлса);
жамиятнинг расмий веб-саҳифасида;
оммавий ахборот воситаларида.
15. Қимматли қоғозлар бозори ҳамда фонд биржасини тартибга солишга ваколатли органнинг расмий веб-саҳифасида ошкор қилиниши шарт бўлган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар қуйидагилардир:
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи (қимматли қоғозларни очиқ жойлаштирилган ҳолда);
жамиятнинг йиллик ҳисоботи, шу жумладан Халқаро молиявий ҳисобот юритиш стандартларига мос ҳолда тузилган ҳисоботлар;
жамият фаолиятининг биринчи чорак, биринчи ярим йиллик ва тўққиз ой учун натижалари ҳисоботи;
жамият фаолиятидаги жиддий ҳолат ҳақида.
Жамият юқорида кўрсатилган ахборотларни Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни тақдим этиш ва нашр этиш қоидалари (31.07.2012й., қайд. № 2383) билан белгиланган муддатлар, тартиб ва шаклда ошкор қилади.
16. Жамиятнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг биржа котировка варағига киритилганлиги ва (ёки) бўлганлиги ҳолатида жамият барча керакли ахборотларни Биржа бюллетени ҳақидаги Низом талабларига асосан ошкор қилади.
18. Оммавий ахборот воситаларида ошкор қилиниши шарт бўлган ахборотларга қуйидагилар киради:
жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида ахборот;
жамият жойлашуви (почта манзили) ёки электрон манзили ўзгариши тўғрисидаги хабарнома;
имтиёзли ҳуқуқга эга бўлган жамият акциядорларига акциялар ёки акцияларга конверсияланувчи эмиссиявий қимматли қоғозлар харид қилишни таклиф қилиш;
акцияларни қайтариб сотиб олиш ҳақида ахборот;
жамиятни тугатиш, ҳамда унинг кредиторлари томонидан ариза берилиши тартиби ва муддатлари ҳақидаги ахборот.
IV. Қўшимча ахборотнинг рўйхати ва ошкор қилиниши тартиби
19. Жамият веб-саҳифасининг инглиз, рус ва бошқа тиллардаги версияларини тузиш орқали жамият расмий веб-саҳифасини янада такомиллаштирилишини таъминланган ҳолда, уларда манфаатдор шахслар фойдаланиши учун давлат тилидаги барча ахборотни мос тилга таржимаси билан жойлаштиради.
20. Жамият ўз веб-саҳифасида қуйидаги қўшимча маълумотни ошкор қилади:
Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига амал қилиш мажбуриятини олиш ва уни риоя қилиниши ҳақидаги ахборот;
ижро органи ҳақида ахборот, жумладан ушбу жамиятда ишлаши даврига оид бўлган маълумотлар;
жамиятнинг ижро органи ва бошқарув органи тизими фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари;
жамият акцияларининг 20 фоизидан ортиғига эга бўлган акциядорлар ҳақида ахборот;
тавсия этилган соф фойдани тақсимлаш усулининг асосланиши, дивидендлар ҳажми, уларнинг жамиятда қабул қилинган дивиденд сиёсатига мослигини баҳолаш, ҳамда зарурат туғилган ҳолда, соф фойданинг муайян қисмини жамиятни ривожлантириш эҳтиёжларига йўналтирилиши борасида тушунтириш ва иқтисодий асослаш;
хайрия (ҳомийлик) ёки қайтариб олинмайдиган ёрдамни кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартлари ҳақида қарор қабул қилиш, шунингдек амалда кўрсатилган (олинган ) хайрия (ҳомийлик) ёки қайтариб олинмайдиган ёрдам тўғрисидаги ахборот.
21. Ижро органининг мукофотлари ва бадаллари ҳажми борасидаги ахборот акциядорлар умумий йиғилишида ошкор этилади ва акциядорлар умумий йиғилиши баённомасига киритилади.
22. Жамият ҳақидаги ахборотни қонунчилик томонидан ошкор қилиш учун назарда тутилган бошқа манбаларда ҳам ошкор қилинишини таъминлайди.
V. Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар, жамият ходимлари ва манфаатдор шахслар ўртасидаги ахборот алмашинуви тартиби
23. Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар, АЖ ходимлари ва манфаатдор шахслар ўртасидаги ахборот алмашинуви учун жамият масъул ходимни тайинлайди ва у орқали ахборот алмашинувини амалга оширади.
24. Ушбу Низомга мувофиқ, манфаатдор шахсларнинг ахборот тақдим этиш ҳақидаги ёзма (электрон) мурожаати асосида жамиятнинг масъул ходими бир ҳафта муддат давомида электрон шаклда барча тегишли ахборотларни тақдим қилади.
25. Ҳужжатларнинг нусхаси тақдим этилиши зарурати туғилганда, манфаатдор шахс қиммати ҳужжатлардан нусха олиш ва уларни почта орқали жўнатиш харажатлари миқдоридан ошмаган миқдоридаги тўловни амалга оширади.
26. Акциядорлар хизмат, тижорат ҳамда қонун билан ҳимояланадиган бошқа сирни ташкил этадиган ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмасдирлар.
VI. Жамият ахборот сиёсатининг риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш чоралари
27. Ахборотни ошкор этишга ушбу Низом билан белгиланган жамиятнинг корпоратив котиби (агар бўлса) ёки Акциядорлар билан корпоратив алоқалар Бошқармасининг масъул ходими, бухгалтер, ҳамда зиммасига жамият веб-саҳифасини олиб бориш вазифаси юклатилган шахс масъулдир.
28. Жамиятнинг кузатув кенгаши ҳар чоракда ижро органининг ушбу Низом бажарилиши ҳақидаги ҳисоботини эшитади.
VII. Хулоса қисми
29. Ушбу Низомга мувофиқ ахборотни ошкор қилинишининг ташкиллаштирилиши, ҳолати ва унинг ҳаққонийлигига жавобгар жамиятнинг ижро органидир.
30. Низомнинг ушбу талабини бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгардирлар.
31. Ушбу Низом Жамиятнинг Кузатув кенгаши қарори билан унинг йиғилишида ёки сиртдан овоз беришда қатнашган овозларининг кўпчилиги билан тасдиқланади.
32. Ушбу Низомга ўзгартиш ёки қўшимчалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши қарори билан унинг йиғилишида ёки сиртдан овоз беришда қатнашган овозларининг кўпчилиги билан тасдиқланади.
33. Агар ушбу Низомнинг алоҳида моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Низомига хилоф бўлса, бу моддалар ўз кучини йўқотади ва бу моддаларда берилган ҳолатлар бўйича ушбу Низомга тегишли ўзгартишлар киритилгунга қадар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Низомига асосан амал қилиниши зарур.