РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24
Цена последний сделки : 23,98 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 4 249
Цена последний сделки : 4 244 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 2 398,99
Цена последний сделки : 2 398,89 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 139
Цена последний сделки : 1 029,99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 419,9
Цена последний сделки : 1 382 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 10,96
Цена последний сделки : 9,7 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 31
Цена последний сделки : 31,5 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 3 509
Цена последний сделки : 3 458 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1,19
Цена последний сделки : 1,19 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025

Ҳафталик савдо айланмаси 21,8 млрд. сўмни ташкил қилди
12.12.2017

2017 йилнинг 4 - 7 декабр кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларида 9 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 42 та битим қайд қилиниб, 26,6 млн. дона акция 21,8 млрд. сўмга сотилди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 57,2 фоизи тижорат банклари ва 42,2 фоизи агросаноат тармоғидаги акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 7 декабр санасида «Trastbank» ХАБнинг 9,0 млн. дона акцияси билан 11,9 млрд. сўм миқдорида тузилди. Йил бошидан буён эса фонд биржаси савдоларида ушбу банкнинг 59,7 млн. дона акцияси билан 79,0 млрд. сўмлик 87 та битим тузилган.

Шунингдек, тузилган битимлар сони бўйича етакчиликни «Trastbank» ХАБ эгаллаган ҳолда, ҳафта давомида ушбу банкнинг 9,2 млн. дона акциялари билан 12,2 млрд. сўмлик 17 та битим амалга оширилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни  «Trastbank» ХАБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 55,8 фоизи) ва «Toshkent yog'-moy kombinat» АЖ (42,2 фоизи) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 98,0 фоизини ташкил этади.

Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 4 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (99,9 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида юридик шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 99,9 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди, умумий битимлар сонининг 76,2 фоизи эса жисмоний шахслар томонидан тузилган. Таҳлилларга кўра инвестор сифатида юридик шахслар энг кўп тижорат банкларининг (57,2 фоиз) акцияларига юқори қизиқиш билдиришган.

Таҳлилларга кўра, фонд биржасида йил бошидан буён 282,5 млрд. сўмлик 2379 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 93 та эмитентнинг 1,5 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган. Бу миқдор ўтган йилнинг мазкур даврида қайд қилинган кўрсаткичларга нисбатан 8 фоизга (259,6 млрд. сўм) кўп демакдир. 2016 йилнинг 7 декабр ҳолатига кўра биржа савдоларида 637,4 млн. дона қимматли қоғозлар билан 2775 та савдо битими қайд қилинди.

       

Ўктам ОЧИЛОВ, 

«Тошкент» РФБнинг Таҳлилий хизмат бошлиғи

 

Все новости Назад