РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24.44
Цена последний сделки : 24.59 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2025
Цена закрытия : 3,900
Цена последний сделки : 3,900 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2025
Цена закрытия : 2,050
Цена последний сделки : 1,967.01 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2025
Цена закрытия : 963.9
Цена последний сделки : 905 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2025
Цена закрытия : 1,180
Цена последний сделки : 1,145 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2025
Цена закрытия : 9.09
Цена последний сделки : 9.15 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2025
Цена закрытия : 30
Цена последний сделки : 31.41 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2025
Цена закрытия : 4,500
Цена последний сделки : 4,397 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2025
Цена закрытия : 1.1
Цена последний сделки : 1.15 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 24.06.2025

Йил бошидан буён 1,2 млрд. дона қимматли қоғозлар сотилди
03.10.2017

2017 йилнинг 25 - 29 сентябр кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларида 9 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 23 та битим қайд қилиниб, 77,2 минг. дона акция 127,4 млн. сўмга сотилди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 95,2 фоизи тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 25 сентябр санасида «Universal bank» ХАТБнинг 20  минг дона акцияси билан 100,0 млн. сўм миқдорида тузилди.

Шунингдек, тузилган битимлар сони бўйича етакчиликни «Olchazor aziya» АЖ эгаллаган ҳолда,  ҳафта давомида ушбу жамиятнинг 408 дона акциялари билан 5,5 млн. сўмлик 9 та битим амалга оширилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Universal bank» ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 78,5 фоизи), «Turkiston» ХАТБ (16,6 фоизи) ва «Olchazor aziya» АЖ (4,3 фоизи) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,4 фоизини ташкил этади.

Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 7 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (21,0 фоиз) ва Фарғона  (78,5 фоиз) вилоятидаги акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ қуйидаги акциядорлик жамиятларининг акциялари билан тузилган савдо битимларида кузатилди:

1. «JIZZAXDONMAHSULOTLARI» АЖ. Нисбат – 54,0:1. Ушбу акциядорлик жамияти бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 5 400 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг номинал қиймати эса 100 сўмни ташкил қилади.

2.  «Olchazor aziya» АЖ. Нисбат – 6,0:1. Ушбу эмитент бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 30 000 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг номинал қиймати 5 000 сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида юридик шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 95,0 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Ушбу ҳафтада тузилган битимлар сони бўйича эса жисмоний шахслар пешқадамлиги кузатилди (91,0%).

Таҳлилларга кўра, фонд биржасида йил бошидан буён 68,4 млрд. сўмлик 1915 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 83 та эмитентнинг 1,2 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.

 Қайд этиш лозимки, жорий йилнинг 9 ойи давомида фонд биржаси савдолари орқали сотилган қимматли қоғозларнинг умумий ҳажми сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткични – 1,2 млрд. донани ташкил қилди ва ўтган йилнинг шу даврига (222,8 млн. дона) нисбатан деярли 5,5 мартага ошди.

Ушбу даврда фонд биржасида 83 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 1915 та биржа битимлари амалга оширилди.

 

Ўктам ОЧИЛОВ, 

«Тошкент» РФБнинг Таҳлилий хизмат бошлиғи

Все новости Назад