РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24
Цена последний сделки : 23,98 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 4 249
Цена последний сделки : 4 244 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 2 398,99
Цена последний сделки : 2 398,89 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 139
Цена последний сделки : 1 029,99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 419,9
Цена последний сделки : 1 382 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 10,96
Цена последний сделки : 9,7 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 31
Цена последний сделки : 31,5 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 3 509
Цена последний сделки : 3 458 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1,19
Цена последний сделки : 1,19 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025

Корея фонд биржаси делегацияси Ўзбекистонда
25.05.2017

Мамлакатимизда изчиллик билан кечаётган ислоҳотлар доирасида фонд бозорининг иқтисодиётдаги ролини ошириш масаласига доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида эса бу йўналиш янада долзарблик касб этиб, янги жараёнларга қадам қўйилмоқда. Мазкур соҳада эришилаётган ютуқларда эса Жанубий Корея билан ҳамкорликнинг аҳамияти эътирофга моликдир. Юртимизга ташриф буюрган Корея фонд биржаси бошқаруви раиси Чан Ву Джонг бошчилигидаги делегация аъзолари билан Давлат рақобат қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда  шу ҳақда алоҳида  тўхталиб ўтилди.

Ўзаро мулоқот чоғида қайд этилганидек, ўтган йиллар давомида стратегик ҳамкор мамлакатларнинг турли даражадаги муносабатлари тобора мустаҳкамланмоқда. Икки давлат фонд биржалари ўртасидаги шериклик эса  кенг кўламли алоқаларни янада ривожлантиришнинг омилларидан бири ҳисобланади. Бу соҳада эришилган ютуқлар туфайли бугунги кунда кореялик мутахассислар билан биргаликда бажарилган лойиҳа асосида Ўзбекистон фонд бозори модернизация қилиниб, ягона дастурий-техник мажмуа фаолият кўрсатмоқда.

Учрашув чоғида меҳмонларга Ўзбекистон Республикасида фонд бозорини такомиллаштириш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан ҳозирда 2017-2021 йилларда молия бозорини ривожлантириш юзасидан концепция ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 10 май куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган давлат мулки объектларини сотишнинг халқаро амалиётда фойдаланилаётган  шаклларини   жорий этиш  ҳамда фонд бозорига кенг аҳолини жалб қилишга қаратилган “Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳақида гапириб берилди. Қарорга кўра, дастлаб синов тариқасида бир нечта акциядорлик жамиятлари акцияларини бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиш орқали фонд биржасида сотиш назарда тутилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон учун мутлақо янги бўлган бу жараён ягона дастурий-техник мажмуа орқали амалга оширилади. Айни шу пайтда халқаро тажриба, жумладан бу соҳада дунёда етакчилардан бири бўлган Корея тажрибасини ўрганиш, экспертларининг фикрларини билиш, ундан фойдаланиш зарур бўлади. Қарор асосида биринчи қадам сифатида юқори ликвидли акцияларни янгича механизмда сотиш кўзланган, у муваффақиятли амалга ошса, хорижда ҳам бу татбиқ этилади. Бунда  кореялик мутахассислар ва  тадбиркорларнинг фаол иштироки ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бериши мумкин.

Корея делегацияси аъзолари ҳам бу масалада сўз юритиб,  мазкур йўналишдаги алоқалар ўзаро фикр ва тажриба алмашув тарзида ташкил этилиши мақсадга мувофиқлигини, бу ўз навбатида  мавжуд ҳамкорлигимизга муҳим ҳисса бўлиб қўшилишини, бунинг учун барча саъй-ҳаракатлар сафарбар этилишини билдиришди.

Меҳмонлар билан мулоқот Республика биржа марказида давом эттирилди. Бу ерда улар  “Тошкент” республика фонд биржаси фаолияти билан танишдилар. Ягона дастурий-техник мажмуа, яъни компьютерлаштирилган ягона тизимнинг асосий моҳияти акция олиш ва сотиш операциясининг олдинги ва янги тизими ўртасидаги фарқлар ҳақида сўзлаб берилди. Ягона дастурий-техник мажмуа жойлашган хонада яратилган шарт-шароитлар, бу ердаги технологик жараён билан ҳам танишув бўлиб ўтди.

Фонд бозори ҳақида ҳикоя қилувчи  музей фаолияти делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди. Шу ернинг ўзида  Корея фонд биржаси бошқаруви раиси Чан Ву Джонг фахрий меҳмонлар китобида ўз  дил сўзларини битиб, дастхат қолдирди.

Делегация аъзолари бир неча расмий учрашув-мулоқотлардан сўнг, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий, меъморий ёдгорликларини бориб кўриш имконига эга бўлдилар.

— Мен Ўзбекистон ҳақида кўп эшитганман, бу ерга келишни эса жуда истаган эдим, мана шу ниятим амалга ошганидан жуда хурсандман, – деди биз билан суҳбатда жаноб Чан Ву Джонг. — Ташрифимнинг илк таассуроти бу  Ўзбекистоннинг ажойиб иқлими, одамларининг қувноқ кайфияти бўлди. Халқингизда “Минг бор эшитгандан, бир бор кўрган афзал” деган мақол борлигидан хабардор бўлдим.  Бу нақлда чуқур маъно бор. Ҳозирги  шиддат билан ривожланиб бораётган ахборот технологиялари воситасида масофадан туриб, ўзаро маълумот ёки фикр-мулоҳаза алмашиш ҳам мумкин. Аммо, юзма-юз мулоқот бошқача. Шу боис таъкидламоқчиманки, ўз ишини яхши биладиган мутахассислар билан учрашув-музокаралар  жуда мазмунли кечди. Тошкент ва Самарқанднинг ажойиб масканлари, одамларининг самимийлиги, меҳмондўстлиги   ўзгача завқ бағишлаб, мени  мафтун этди. Буларнинг барчаси  дўстона муносабатларни мустаҳкамлаб, ҳамкорлик самарасини янада оширишига ишонаман.

Замира ТОЖИЕВА.

“Biznes Daily”

Все новости Назад