РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24
Цена последний сделки : 23,98 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 4 249
Цена последний сделки : 4 244 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 2 398,99
Цена последний сделки : 2 398,89 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 139
Цена последний сделки : 1 029,99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 419,9
Цена последний сделки : 1 382 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 10,96
Цена последний сделки : 9,7 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 31
Цена последний сделки : 31,5 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 3 509
Цена последний сделки : 3 458 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1,19
Цена последний сделки : 1,19 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025

«Тошкент» РФБ: 2016 йил сарҳисоби
15.01.2017

    2016 йил фонд бозорининг кўрсаткичларида ҳам миқдор ва ҳам сифат жиҳатидан сезиларли ўзгаришлар ва эришилган муваффақиятлар йили бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бу биржа савдо айланмасининг ўсиши, битимлар тузишнинг жадаллашуви, фонд бозорига хизмат кўрсатувчи барча инфратузилмаларнинг ривожланиши ҳамда қонунчилик ва мувофиқлаштириш ишларининг такомиллаштирилганидан далолат беради. Буларнинг барчаси қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ҳамда кенг жамоатчиликнинг мамлакатимиз фонд бозорига бўлган қизиқишини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

    Ўтган давр мобайнида фонд биржасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш ва қимматли қоғозлар савдосини кенг миқёсда ташкил этиш ҳамда юқори салоҳиятли инвесторларни, биринчи навбатда, хорижий инвесторларни фонд бозорига кенг жалб қилиш мақсадида муайян ишлар олиб борилмоқда.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 19 мартдаги “Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Корея биржаси (Korea Exchange, KRX) билан ҳамкорликда республикамиз қимматли қоғозлар бозори учун зарур бўлган замонавий сервер ва телекоммуникация ускуналари, дастурий таъминотни етказиб бериш ҳамда жорий қилиш, маҳаллий мутахассисларни янги тизимда ишлаш учун ўқитиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилиб, мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида Ягона дастурий-техник мажмуа фойдаланишга топширилди.

 2016 йилдаги асосий кўрсаткичлар

    «Тошкент» Республикаси фонд биржаси мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорининг асосий савдо майдони ҳисобланади. 2016 йилда биржа фаолиятида сезиларли жонланиш кузатилиб, савдо айланмасининг умумий ҳажми ўз фаолияти тарихидаги энг юқори кўрсаткични - 299,8 млрд. сўмни ташкил қилди ва 2015 йил савдо айланмасига (161,0 млрд. сўм) нисбатан 1,9 мартага ошди.

Мазкур даврда фонд биржасида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган битимлар сони 3080 тани ташкил этган ҳолда 2015 йилга нисбатан 1,1 марта юқори натижа қайд этилди. Йил давомида биржа савдолари орқали 141 та акциядорлик жамиятининг 689,1 млн. дона қимматли қоғозлари билан биржа битимлари амалга оширилди. 2015 йилда эса 79 та акциядорлик жамиятининг 357,0 млн. дона қимматли қоғозлари билан савдо битимлари тузилган эди.


Биржа бозорининг таркибий кўрсаткичлари

    Маълумки, иккиламчи фонд бозори - қимматли қоғозларни қайта сотиш механизми бўлиб, инвесторларга қимматли қоғозларни эркин сотиш ва сотиб олиш имконини беради. Таҳлилларга кўра, якунланган йилда иккиламчи бозор секциясида – 205,5 млрд. сўмлик савдо битими тузилган бўлиб, шундан 112,6 млрд. сўмлик қисми (35,9 млн. АҚШ долл. ва 45,7 минг Евро) хорижий валютада сотилган.

    Биржа савдо айланмасида иккиламчи бозор улушининг юқорилашига ушбу бозорда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида биржа савдоларига қўйилган акциядорлик жамиятлари ҳамда тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимларнинг фаоллашгани асосий омил бўлмоқда.

    Бундан ташқари, 2016 йилда фонд биржасида қўшимча чиқарилган акцияларни жойлаштириш секциясида 68,0 млрд. сўмлик савдо битими тузилган бўлиб, шундан 10,0 млрд. сўмлик қисми (3,4 млн. АҚШ долл.) хорижий валютада амалга оширилган. Шунингдек, ўтган йилда “Aloqabank” АТБ ва “Kapitalbank” АТБнинг 31 минг дона корпоратив облигациялари билан 4,0 млрд. сўм миқдорида 3 та битим имзоланди.

    Таъкидлаш лозимки мамлакатимизда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотиш, иқтисодиётда хусусий мулкчиликнинг улушини ошириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар натижасида биргина 2016 йил давомида фонд биржасининг ўзида акциядорлик жамиятларидаги давлат улушлари билан 22,3 млрд. сўмлик савдо битими тузилиб, шундан 0,4 млрд. сўмлик қисми (0,13 млн. АҚШ долл.) хорижий валютада амалга оширилди.

    
Савдо айланмасининг иқтисодиёт соҳалари бўйича таҳлили

    Фонд биржаси фаолиятининг ўтган йилги савдо айланмаси таҳлили иқтисодиётнинг молиявий сектори, яъни банк, суғурта ва лизинг соҳасидаги компаниялар қимматли қоғозлари юқори инвестицион жозибадорлик касб этганини кўрсатди. Молиявий тармоқнинг умумий савдо айланмасидаги улуши 51,6% ёки 154,8 млрд. сўмни ташкил қилган ҳолда, шундан 151,8 млрд. сўмлик қисми тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлди. 2015 йилда биржа савдо айланмасида молиявий тармоқнинг улуши 88,4% ёки 141,3 млрд. сўмни ташкил қилган эди.

    Шунингдек, ўтган даврда умумий биржа савдо айланмасида саноат тармоғининг улуши ўсган ҳолда 24,6% ёки 73,7 млрд. сўмни (2015 йилда – 0,3% ёки 0,5 млрд. сўм), агросаноат мажмуасининг улуши эса 5,3% ёки 14,9 млрд. сўмни (2015 йилда – 7,4% ёки 11,8 млрд. сўм) ташкил қилди. Шу билан бирга, қурилиш материаллари тармоғига кирувчи жамиятларнинг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳиссаси биржа савдо айланмасида 1,2% ёки 3,5 млрд. сўмдан (2015 йилда – 1,9% ёки 3,1 млрд. сўм) иборат бўлди.


Биржа савдо айланмасида инвесторлар иштироки

    Халқаро тажрибадан маълумки, мамлакатни модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга оширишнинг муҳим шарти ва манбаи сифатида фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш зарур ҳисобланади. Ана шу мақсадда 2015 йил 28 апрелда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли ҳамда 2015 йил 21 декабрда “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2454-сонли қарорлари қабул қилинди. Ушбу қарорларда акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг улуши сотилишини таъминлаш ҳамда акциядорлик жамиятлари устав капиталига хорижий инвесторларнинг 15 фоиздан кам бўлмаган улушини жалб қилиш вазифаси қўйилди. Бунинг натижасида биржа савдоларида хорижий инвесторлар иштирокининг сезиларли равишда ошганлиги кузатилди.

    Хусусан, 2016 йил умумий савдо айланмаси таркиби инвесторлар тоифасига кўра таҳлил қилинганда, тузилган битимлар умумий ҳажмининг 83,7% ёки 251,2 млрд. сўмлик қисми юридик шахсларнинг инвестициялари ташкил этганлигини кўришимиз мумкин. Шундан 50,1% ёки 150,2 млрд. сўмлиги хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келди. Жисмоний шахсларнинг умумий биржа савдо айланмасида инвесторлар тоифасига кўра улуши эса 16,2% ёки 48,6 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда, шунинг 3,9% ёки 11,7 млрд. сўмлиги хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келди.

Қайд этиш лозимки, ўтган 2016 йилда биржа савдолари орқали хорижий инвесторлар томонидан киритилган инвестицияларнинг аксарият қисми иқтисодиётнинг саноат (42,6%), транспорт (11%), агросаноат мажмуаси (5,5%) таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари ҳамда тижорат банклари (22,8%) ҳиссасига тўғри келган. Умумий ҳолатда 2016 йил давомида фонд биржаси савдолари орқали 58 та акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг улушлари билан хорижий инвесторлар иштирокида 161,9 млрд. сўмлик 129 та савдо битими тузилди.

    Таҳлилларга кўра, фонд биржаси савдоларида инвестор сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг тижорат банклари қимматли қоғозларига бўлган қизиқиши ва ишончи доимий равишда ошиб бормоқда. Хусусан, ўтган йилда биржа савдолари орқали жисмоний шахслар инвестицияларининг 62,7 фоизи, юридик шахслар инвестицияларининг 48,3 фоизи тижорат банклари қимматли қоғозларига йўналтирилган.

    Бундан ташқари, сўнгги йилларда биржа умумий савдо айланмасида инвестор сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши тобора ошиб, 2016 йилда уларининг биржа умумий савдо айланмасидаги улуши 14,0 фоиздан иборат бўлди.


Савдо битимлари ҳажми ва сони бўйича энг пешқадам эмитентлар

    Таъкидлаш лозимки, 2016 йилдаги энг йирик битим 7 декабр санасида «InFinBank» АТБнинг 27,9 млн. дона акцияси билан 8,9 млн. АҚШ долл. (савдо кунидаги МБ курси бўйича 28,5 млрд. сўм) миқдорида тузилди. Бутун 2016 йил давомида эса «InFinBank» АТБнинг акциялари билан 54,0 млрд. сўмлик 29 та савдо битими амалга оширилди ҳамда ушбу банк фонд биржасида савдо айланмаси ҳажми бўйича йилнинг энг пешқадам эмитенти деб топилди.

    Демак, 2016 йил давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган ТОП-5 эмитентларни «InFinBank» АТБ (йиллик савдо айланмасининг – 18,1%), «Ipoteka-bank» АТБ (28,4%), «HI-TECH BANK» АТБ (6,3 фоиз), «TYVQTZ» АЖ (4,6%) ва «Asia Alliance Bank» АТБ (4,4%) ташкил этди. Уларнинг қимматли қоғозлари билан жами 128,0 млрд. сўмлик савдо битимлари амалга оширилди. Бу йиллик савдо айланмасининг 43,0 фоизи демакдир.

    Бундан ташқари, ўтган йилда «Ipoteka-bank» АТБ тузилган савдо битимлари сони бўйича етакчилик қилиб, 2016 йил давомида ушбу банкнинг 7,9 млн. дона акциялари билан 477 та савдо битими имзоланди. Шунингдек, тузилган савдо битимлари сони бўйича кучли учликдан “Qurilish birlashmasi” (345 та битим) ва “Marg''ilon Fayz savdo kompleksi” (307 та битим) акциядорлик жамиятлари ҳам ўрин олди.


Фонд биржаси листинги – кенг имкониятлар гарови

    Фонд биржаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири молиявий барқарор жамиятларнинг қимматли қоғозларини янада кўпроқ биржа савдоларига жалб қилиш, уларга қулай ва кам харажатли биржа операциялари орқали инвестиция маблағларини йўналтириш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Тошкент” республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан биржа савдоси қоидаларига биноан, листинг компанияларининг қимматли қоғозлари доимий котировка қилинади. Бу эса листингдаги қимматли қоғозларнинг бозор баҳосини аниқлаш имконини беради.

    Ўтган йил давомида фонд биржаси томонидан молиявий барқарор ва ликвидли акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозларини биржа савдоларига қўйиш орқали энг ишончли ва сифатли қимматли қоғозларни аниқлаш имкониятини яратиш мақсадида фаол ишлар амалга оширилди.

    Агар 2011 йил 31 декабрь ҳолати бўйича биржа листинги тартиб-таомилидан 100 та акциядорлик жамияти муваффақиятли ўтган бўлса, 2016 йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра, биржа котировкалаш варағига кирган акциядорлик жамиятлари 191 тани ташкил этмоқда. Шундан, 87 та акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари 2016 йил давомида биржа котировкалаш варағига киритилди ҳамда 157 та жамиятга нисбатан делистинг тартиби қўлланилди.

    Листинг компаниялари таркибига тижорат банклари, суғурта компаниялари, нефт ва газ саноати, агросаноат комплекси, энергетика ва металлургия тармоғи, қурилиш моллари ишлаб чиқарувчи ҳамда бошқа бир қатор соҳаларда фаолият олиб борувчи акциядорлик жамиятлари киритилган. Бугунги кунда биржа котировкалаш варағидаги акциядорлик жамиятларнинг 24 таси “А” тоифа, 29 таси “В” тоифа, 108 таси “С” тоифа ҳамда 30 та жамият “Р” тоифага мансубдир.


Фонд бозори фаолияти тарғиботи

    Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фонд биржаси томонидан фонд бозори ҳақида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари ўқувчилари орасида қимматли қоғозлар мавзусида учрашув ва семинарлар ташкил қилишга катта аҳамият қаратиб келинмоқда. Хусусан, ўтган йилда молия-иқтисод йўналишидаги олий ва ўрта-махсус ўқув юртлари талабалари иштирокида республикамизнинг бир қатор ҳудудлари ҳамда биржа савдо залида фонд бозори тўғрисида асосий тушунчалар, бу бозорда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби ва унинг афзалликлари, қимматли қоғозлар билан биржа савдолари амалиёти мавзуларида 20 дан ортиқ давра суҳбатлари, амалий семинарлар ўтказилди.

    Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, “Тошкент” республика фонд биржаси бундан кейин ҳам акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозларининг эркин муомалада бўлишини таъминлаш, аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиш учун зарар бўлган барча шарт-шароитларни яратиш, эмитентлар ҳамда инвесторларнинг фонд бозори имкониятларидан янада самарали фойдаланишларига ёрдам бериш юзасидан фаол ишларни олиб боради.

    Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимиз фонд бозорининг янада ривожланиши ва аҳолининг бўш пул маблағларини янада кўпроқ қимматли қоғозларга инвестиция қилинишига хизмат қилиши шубҳасиздир.

 

Ўктам ОЧИЛОВ,
“Тошкент” РФБнинг Таҳлилий хизмати бошлиғи 

Все новости Назад