РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24
Цена последний сделки : 23,98 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 4 249
Цена последний сделки : 4 244 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 2 398,99
Цена последний сделки : 2 398,89 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 139
Цена последний сделки : 1 029,99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1 419,9
Цена последний сделки : 1 382 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 10,96
Цена последний сделки : 9,7 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 31
Цена последний сделки : 31,5 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 3 509
Цена последний сделки : 3 458 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025
Цена закрытия : 1,19
Цена последний сделки : 1,19 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.01.2025

Фонд биржаси: тўққиз ойлик якун
01.11.2016

    Мустақиллик йилларида мамлакатимизда мустаҳкам иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий асосга ва ривожланган инфратузилмага эга бўлган, ҳалқаро андозаларга мувофиқ барқарор фаолият юритувчи фонд биржаси шаклланди ва у юртимизда амалга оширилаётган янгиланишлар жараёнида бозор иқтисодиётининг зарур бўғинларидан бирига айланди. Акциядорлик жамиятлари ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва уларни фонд биржаси савдолари орқали жойлаштириш ҳисобига корхона ривожланиши учун ички ва ташқи капитал бозоридан чекланмаган миқдорда инвестиция ресурсларини жалб қилишлари мумкин.

    Яъни, қимматли қоғозларнинг фонд биржаси орқали жойлаштирилиши бу - очиқ ва ошкора савдоларда салоҳиятли инвесторларнинг эркин катнашиш имкониятини ҳамда қимматли қоғозларнинг ҳақиқий бозор баҳосида сотилишини англатади.

    Ўтган давр мобайнида фонд биржасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш ва қимматли қоғозлар савдосини кенг миқёсда ташкил этиш ҳамда юқори салоҳиятли инвесторларни, биринчи навбатда, хорижий инвесторларни фонд бозорига кенг жалб қилиш мақсадида муайян ишлар олиб борилмоқда.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 19 мартдаги “Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Корея биржаси (Korea Exchange, KRX) билан ҳамкорликда республикамиз қимматли қоғозлар бозори учун зарур бўлган замонавий сервер ва телекоммуникация ускуналари, дастурий таъминотни етказиб бериш ҳамда жорий қилиш, маҳаллий мутахассисларни янги тизимда ишлаш учун ўқитиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилди.

    Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида эса Ўзбекистон фонд бозорини модернизациялаш бўйича лойиҳа ниҳоясига етказилиб, жорий йилнинг 29 август куни Ягона дастурий-техник мажмуа фойдаланишга топширилди ҳамда янги савдо тизимлари орқали илк битимлар амалга оширилди.

    Ушбу лойиҳадан кўзда тутилган мақсад мамлакатларимиз фонд биржалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва шу орқали республикамиз фонд бозорини тараққий топтириш, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этишнинг замонавий технология ва усулларини татбиқ этиш, инвесторлар учун ушбу бозорда янада қулай шароитлар яратишдан иборат.

    Кўрсаткичларга назар ташласак, 2016 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида фонд биржаси савдо айланмасининг умумий ҳажмида сезиларли ўсиш кузатилиб, йил бошидан буён биржа савдо айланмаси 170,4 млрд. сўмни ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (113,5 млрд. сўм) нисбатан 1,5 мартага ошди. Ўтган даврда биржа савдолари орқали 95 та акциядорлик жамиятининг 222,8 млн. дона қимматли қоғозлари билан биржа битимлари тузилди.

    Шунингдек, ўтган тўққиз ой мобайнида фонд биржасида қимматли қоғозлар билан бажарилган битимлар сони 2193 тани ташкил этиб, 2015 йилнинг тўққиз ойига нисбатан 1,2 марта (1844 та битим) юқори натижа қайд этилди.

    Таъкидлаш лозимки, акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни кенг жалб этиш, уларнинг устав капиталларидаги давлат улушларини қисқартириш ҳисобига иқтисодиётда давлат иштирокини тубдан камайтириш мақсадида биржа савдоларига қўйилган акция пакетлари билан битимлар тузишнинг фаоллашуви натижасида савдо айланмасида юқори кўрсаткичлар намоён бўлмоқда.

    Фонд биржаси фаолиятининг жорий йил тўққиз ойлик савдо айланмаси таҳлили иқтисодиётнинг молиявий тармоғи компанияларининг қимматли қоғозлари юқори инвестицион жозибадорлик касб этганини кўрсатди. Ушбу тармоқнинг умумий савдо айланмасидаги улуши 55,7 фоизни ёки 94,9 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда, унинг энг кўп қисми, яъни 55,0 фоизлик ёки 93,8 млрд. сўмлик савдо айланмаси тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳиссасига тўғри келди. Қайд этиш лозимки, 2015 йилнинг 9 ойлигида молия тармоғининг биржа умумий савдо айланмасидаги улуши 85,2 фоиз ёки 96,8 млрд. сўмдан иборат бўлган эди.

    Шунингдек, ўтган даврда саноат соҳасига кирувчи акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳиссаси ошган ҳолда уларнинг умумий биржа савдо айланмасидаги улуши йил бошидан буён 8,0 фоиз ёки 13,7 млрд. сўмни ташкил қилди. Ўтган йилнинг мазкур даврида эса саноатнинг улуши атиги 0,2 фоиз ёки 1,5 млрд. сўмни бўлди.

    Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида биржа савдоларида агросаноат мажмуаси (9,4 млрд. сўм) ва қурилиш материаллари секторига (1,8 млрд. сўм) кирувчи жамиятлар қимматли қоғозларига бўлган қизиқиш ҳам сақланиб қолмоқда.

    Маълумки, инвестициялар иқтисодиётнинг турли тармоқларини ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиётини таъминовчи муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Фонд биржасининг 9 ойлик умумий савдо айланмаси таркиби инвесторлар тоифасига кўра таҳлил қилинганда, тузилган битимлар умумий ҳажмининг 78,3 фоизини (133,5 млрд. сўм) юридик шахсларнинг инвестициялари ташкил этганлигини кўришимиз мумкин. Шундан 32,7 фоизи ёки 54,1 млрд. сўмлиги хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келди.

    Ҳисобот даврида биржа савдоларида жисмоний шахслар иштироки сезиларли даражада фаоллашиб, уларнинг улуши 21,7 фоиз ёки 37,0 млрд. сўмга, хорижий жисмоний шахслар томонидан биржа савдолари орқали қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар умумий ҳажми эса 11,4 млрд. сўмга (6,7 фоиз) етди. 2015 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича умумий савдо айланмасида жисмоний шахсларнинг улуши 16,4 фоизни ёки 18,6 млрд. сўмни ташкил этган эди.

    Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда биржа умумий савдо айланмасида инвестор сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши тобора ошиб бормоқда. Буни мустақиллик йилларида мамлакатимизда хусусий мулк ва инвестициялар дахлсизлигини таъминлашнинг ишончли ҳуқуқий-меъёрий асослари яратилганлиги ва уларнинг ҳимояси учун амалга оширилган бир қатор ишларнинг самараси десак, муболаға бўлмайди. Жорий йилнинг 9 ойида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг биржа умумий савдо айланмасидаги улуши 23,2 фоизни ташкил этди.

    Фонд биржаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири молиявий барқарор жамиятларнинг қимматли қоғозларини янада кўпроқ биржа савдоларига жалб қилиш, уларга қулай ва кам харажатли биржа операциялари орқали инвестиция маблағларини йўналтириш ҳисобланади.

    Агар 2011 йил 30 сентябрь ҳолатида биржа листингига кирган жамиятлар сони 100 тани ташкил қилган бўлса, сўнгги беш йилда уларнинг сони деярли уч бараварга ошиб жорий йилнинг 30 сентябрь ҳолатига кўра, биржа котировкалаш варағига кирган акциядорлик жамиятлари 295 тага етди (2015 йилнинг шу даврида - 178 та эди). Шундан, 79 та акциядорлик жамияти жорий йилнинг 9 ойи давомида биржа котировкалаш варағига киритилиши таъминланди.

    Хулоса сифатида эътироф этиш мумкинки, фонд биржаси юртимиз аҳолисининг реал даромадларини изчил ўсишини таъминлаш, қимматли қоғозлар билан олди-сотди жараёнлари орқали қимматли қоғозлар бозори барча субъектларига инвестиция ресурсларига эркин эгалик қилишлари учун янада қулай шарт-шароитларни яратиб беришни ўзининг доимий устувор мақсади, деб билади.



Ўктам ОЧИЛОВ,

“Тошкент” РФБнинг Таҳлилий хизмати бошлиғи

Все новости Назад