РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Стартовая цена : 3 000
Базовая цена : 3 000
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 1 099,99
Базовая цена : 1 050
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 15 500
Базовая цена : 15 500
Дата последней сделки : 20.05.2019
Стартовая цена : 8 500
Базовая цена : 8 500
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 19,1
Базовая цена : 28
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 120
Базовая цена : 120
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 1 300
Базовая цена : 1 300
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 30 000
Базовая цена : 30 000
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 6 224
Базовая цена : 6 224
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 26 000
Базовая цена : 26 000
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 9 000
Базовая цена : 9 000
Дата последней сделки : 09.07.2019
Стартовая цена : 211 000
Базовая цена : 211 000
Дата последней сделки : 08.07.2019
Стартовая цена : 2,95
Базовая цена : 2,95
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 1 648
Базовая цена : 1 625
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 1 100
Базовая цена : 1 100
Дата последней сделки : 10.07.2019
Стартовая цена : 4 000
Базовая цена : 4 000
Дата последней сделки : 09.07.2019
Стартовая цена : 1 600
Базовая цена : 1 600
Дата последней сделки : 08.07.2019
Стартовая цена : 16,5
Базовая цена : 16,5
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 14
Базовая цена : 14
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 6 500
Базовая цена : 6 500
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 205
Базовая цена : 205
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 5 000
Базовая цена : 5 000
Дата последней сделки : 11.07.2019
Стартовая цена : 4 800
Базовая цена : 4 800
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 2 200
Базовая цена : 2 200
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 0,89
Базовая цена : 0,9
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 3 499
Базовая цена : 3 499
Дата последней сделки : 11.07.2019
Стартовая цена : 5 700
Базовая цена : 5 700
Дата последней сделки : 10.07.2019
Стартовая цена : 1 100
Базовая цена : 1 100
Дата последней сделки : 12.07.2019

Фонд бозорини модернизациялаш — давр талаби
01.07.2016

46221267 businessman using the tablet on trading graph on the cityscape at night and world map background bus

    Мустақиллик йилларида мамлакатимизда бозор иқтисодиётининг зарурий бўғинларидан бири сифатида фонд биржаси шаклланиб, бугунги кунда унинг фаолиятини жаҳон стандартларига мувофиқ ривожлантириш ва модернизациялаш ишлари амалга оширилмоқда. “Тошкент” республика фонд биржаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида журналистларга шу жараён хусусида маълумот берилди. Бошқарув раиси Алишер Юлдашев маъруза қилиб таъкидлаганидек, корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ҳисобига қайта тузиладиган акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозларини очиқ ва ошкора сотилишини ташкил қилиш, уларга бўлган талаб ва таклифларнинг ҳақиқий нисбатини аниқлаш асосида нархларнинг эркин шаклланиши учун зарур шароитларни яратиш кабилар фонд биржасининг муҳим вазифалари саналади.

    Шу кунларда мамлакатимиз Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 21 декабрдаги “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу ҳужжатларга кўра, юқори салоҳиятли инвесторларни, биринчи навбатда, хорижий инвесторларни фонд бозорига кенг жалб қилиш мақсадида фонд биржасида хорижий валютада битимлар тузиш, қимматли қоғозларни IPO орқали, яъни бирламчи оммавий жойлаштириш, ҳосила молиявий воситаларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш имкониятини берувчи янги савдо майдончалари ишга туширилди.

    Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни кенг жалб этиш, уларнинг устав капиталларидаги давлат улушларини қисқартириш ҳисобига иқтисодиётда давлат иштирокини тубдан камайтириш учун биржа савдоларига қўйилган акция пакетлари билан битимлар тузишнинг фаоллашуви савдо айланмасининг юқори бўлишига олиб келмоқда.

    Айрим кўрсаткичларга тўхталиб қайд этилганидек, жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида биржада қимматли қоғозлар билан амалга оширилган савдо айланмаси умумий ҳажми 2015 йилнинг мазкур даврига нисбатан 1,3 баробарга ошди. Йил бошидан буён биржа савдолари орқали 72 та акциядорлик жамиятининг 73,9 млн. дона қимматли қоғозлари билан 1701 та биржа битимлари имзоланди. Ялпи савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг ҳиссаси 50,8 фоиз ёки 53,0 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 19,3 млрд. сўмлик қисми давлат улушлари бўйича бажарилган битимлар ҳиссасига тўғри келади. Қимматли қоғозлар бирламчи бозори ҳажмида эса ўтган йилнинг беш ойидагига нисбатан 4 баробар юқори натижа қайд қилинди.

    Сўнгги йилларда биржа умумий савдо айланмасида инвестор сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши тобора кўпайиб бораяпти. Шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозларига аҳолининг ишончи кучайиб бораётгани, улар ўз бўш пул маблағларини қимматли қоғозлар сотиб олишга сарфлаб, қўшимча даромад манбаини яратишга интилаётгани боис фонд биржасининг жами савдо айланмасида жисмоний шахслар иштирокида ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Йил бошидан буён хорижий жисмоний шахслар томонидан биржа савдолари орқали қимматли қоғозларга киритилган инвестициялар умумий ҳажми 11,4 млрд. сўмни ташкил этгани алоҳида эътирофга моликдир.

    Бугун фонд биржаси молиявий барқарор ва ликвидли акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозларини биржа савдоларига қўйиш орқали энг ишончли ва сифатли қимматли қоғозларни аниқлаш имкониятини таъминлаш ҳамда биржа котировкалаш варағига кирган жамиятлар молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичларига доир муҳим маълумотларни тақдим қилиб бориш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Агар 2010 йил 1 январь ҳолатига кўра, биржа листинги тартиб-таомилидан бор-йуғи 20 та акциядорлик жамияти ўтган бўлса, бугунги кунда биржа котировкалаш варағидаги молиявий барқарор ва акциялари доимий котировка қилинаётган акциядорлик жамиятлари сони 313 тага етган. Шундан, 67 та акциядорлик жамияти жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида биржа котировкалаш варағига киритилди.

    Маърузачи ўз сўзида мамлакатимиз фонд бозорини янада ривожлантириш ва жаҳон фонд бозорлари билан интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Евроосиё фонд биржалари федерацияси, МДҲ мамлакатлари биржалари халқаро уюшмаси, шунингдек, Истамбул, Франкфурт, Корея ва Япония фонд биржалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлигини таъкидлади.

    Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 19 мартдаги “Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Корея биржаси билан имзоланган бир қатор ҳужжатлар ижросини таъминлаш йўлида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани айтиб ўтилди. Яъни, Ўзбекистон фонд бозорида ягона дастурий-техник мажмуани ишлашга шай ҳолатда тақдим этиш шарти билан топшириш бўйича Корея биржаси билан қўшма лойиҳа устидаги ишлар ҳал қилувчи паллага кирди.

    Айни кунларда Корея биржаси томонидан мамлакатимиз фонд бозорини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида ягона дастурий-техник мажмуа учун зарур бўлган сервер ва телекоммуникация ускуналари ўрнатилиб, уни синовдан ўтказиш бўйича қизғин иш олиб борилмоқда. Бундан ташқари, фонд биржаси, марказий депозитарий, инвестиция воситачилари ва ушбу бозорнинг бошқа мутахассислари ўқитилмоқда. Лойиҳадан кўзланган мақсад мамлакатимиз фонд бозорининг модернизацияланган инфратузилмасини яратиш учун замонавий ахборот технологияларини татбиқ қилиш, биржа битимларининг он-лайн режимида амалга оширилишини таъминлаш ҳамда битимларни расмийлаштириш ва рўйхатга олиш жараёнларини қоғозсиз, яъни тўлиқ электрон ҳужжат айланмасига ўтказиш, қимматли қоғозларнинг ҳақиқий бозор баҳосини фонд биржасининг котировка нархлари орқали марказлаштирилган тартибда аниқланиш механизмини яратишдан иборат.

    Лойиҳа доирасида “Тошкент” республика фонд биржасининг янги такомиллашган веб-сайти ҳам яратилмоқда. Бу борадаги ҳамкорликдан икки томонлама манфаат кўзланган бўлиб, ягона дастурий-техник мажмуа тўлиқ ҳаётга татбиқ этилиши билан Корея биржаси “Тошкент” РФБ давлат акция пакетининг бир акция кам 25 фоиз улушига эга бўлади.

    Матбуот анжумани якунида журналистларни қизиқтирган кўплаб саволларга фонд биржаси мутахассислари ва Корея биржаси вакили Чи Хун Канг томонидан батафсил жавоб ҳамда қўшимча маълумотлар берилди.

Все новости Назад