РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Стартовая цена : 3 000
Базовая цена : 3 000
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 1 099,99
Базовая цена : 1 050
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 15 500
Базовая цена : 15 500
Дата последней сделки : 20.05.2019
Стартовая цена : 8 500
Базовая цена : 8 500
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 19,1
Базовая цена : 28
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 120
Базовая цена : 120
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 1 300
Базовая цена : 1 300
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 30 000
Базовая цена : 30 000
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 6 224
Базовая цена : 6 224
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 26 000
Базовая цена : 26 000
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 9 000
Базовая цена : 9 000
Дата последней сделки : 09.07.2019
Стартовая цена : 211 000
Базовая цена : 211 000
Дата последней сделки : 08.07.2019
Стартовая цена : 2,95
Базовая цена : 2,95
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 1 648
Базовая цена : 1 625
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 1 100
Базовая цена : 1 100
Дата последней сделки : 10.07.2019
Стартовая цена : 4 000
Базовая цена : 4 000
Дата последней сделки : 09.07.2019
Стартовая цена : 1 600
Базовая цена : 1 600
Дата последней сделки : 08.07.2019
Стартовая цена : 16,5
Базовая цена : 16,5
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 14
Базовая цена : 14
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 6 500
Базовая цена : 6 500
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 205
Базовая цена : 205
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 5 000
Базовая цена : 5 000
Дата последней сделки : 11.07.2019
Стартовая цена : 4 800
Базовая цена : 4 800
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 2 200
Базовая цена : 2 200
Дата последней сделки : 12.07.2019
Стартовая цена : 0,89
Базовая цена : 0,9
Дата последней сделки : 15.07.2019
Стартовая цена : 3 499
Базовая цена : 3 499
Дата последней сделки : 11.07.2019
Стартовая цена : 5 700
Базовая цена : 5 700
Дата последней сделки : 10.07.2019
Стартовая цена : 1 100
Базовая цена : 1 100
Дата последней сделки : 12.07.2019

Фонд бозорида ягона савдо тизими ёхуд стратегик ҳамкорлик самараси
01.10.2016

Dscn9701

    Халқаро тажрибадан маълумки, қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётнинг турли тармоқларига зарур бўлган инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим манбаи бўлиб, банк кредити орқали молиялаштиришнинг муқобили саналади. Мазкур бозорда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўз маблағларини фойда олиш мақсадида банк омонатларига қўйиш билан бирга, корхоналар томонидан чиқарилган акция ҳамда бошқа қимматли қоғозларга йўналтиради. Қимматли қоғозлардан фойда олиш дивиденд ёки фоиз кўринишида ёхуд уларни юқорироқ баҳога сотиш эвазига амалга оширилади. Умуман, ҳар қандай давлат иқтисодий тизимининг ҳолати фонд бозоридаги фаолликда намоён бўлади.

    Мамлакатимизда ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб фонд бозорини ривожлантиришга молия соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим таркибий йўналиши сифатида қаралмоқда. Иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш мақсадидан иборат хусусийлаштириш жараёни айнан фонд бозори имкониятларидан кенг фойдаланилган ҳолда олиб борилаяпти.

    Ўтган йиллар давомида фонд бозорининг асосий инфратузилма ташкилотлари халқаро молия бозоридаги интеграциялашув жараёнида ҳам тобора фаол иштирок этиб келмоқда. Бунга Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг Қимматли қоғозлар комиссияларининг халқаро ташкилоти (International Organization of Securities Commissions - IOSCO) билан капитал бозорини тартибга солиш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш йўналишлари бўйича ҳамкорлиги жадаллашаётгани мисол бўлади. Ўз навбатида, Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси ҳам Миллий рақамловчи агентликлар халқаро уюшмаси (Association of National Numbering Agencies - ANNA) билан алоқалари йўлга қўйилмоқда.

    Мутахассисларнинг таъкидлашларича, дунёда молиявий иқтисодий жараёнлар доимо ўзгариб бораётган шароитда мамлакатимиз фонд бозорининг рақобатбардошлигини ошириш талаб этилади, бунинг учун эса ундаги техник-технологик тизимларни модернизация қилиш мухим аҳамиятга эга.

    Мазкур йўналишда қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилалари (деривативалари) билан савдолар ҳажми бўйича жаҳондаги энг илғор биржалардан бири бўлган Корея фонд биржаси Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкори ҳисобланади.

    Корея фонд биржаси билан бу соҳадаги муносабатлардан кўзланган мақсад республикамиз фонд бозорининг замонавий ахборот технологияларини татбиқ қилиш орқали унинг янги инфратузилмасини яратиш, шу жумладан, қимматли қоғозлар уюшган бозорида битимларнинг “он-лайн” режими асосида Интернет орқали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда битимларни расмийлаштириш, қимматли қоғозлар ҳисобини юритиш ва ҳисобдан-ҳисобга ўтказиш жараёнларида электрон ҳужжат айланмасини тўлиқ жорий қилишдир.

    Пировард натижа маҳаллий корхоналаримизнинг техник-технологик янгиланиши ҳамда янги турдаги рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариши учун зарур бўлган инвестицияларнинг фонд бозори орқали кенг жалб қилинишига, акция ва бошқа қимматли қоғозларнинг ликвидлилигини ошириш, андеррайтерлик, маркет-мейкерлик институтларини шакллантириш, умуман, фонд бозорининг Ўзбекистон молия бозорида муносиб ўрин эгаллашига эришишдир.

    Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Корея фонд биржаси ўртасида юртимиз қимматли қоғозлар бозорини модернизация қилиш бўйича 2011 йил август ойида имзоланган бош шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 19 мартдаги “Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида айни мақсадларга эришиш йўлида кенг қамровли ишлар олиб борилди. Республикамиз қимматли қоғозлар бозори учун зарур бўлган ягона дастурий-техник мажмуага замонавий сервер ва телекоммуникация ускуналари ҳамда дастурий таъминотни етказиб бериш ҳамда жорий қилиш, маҳаллий мутахассисларни янги тизимда ишлаш учун ўқитиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

    Ва ниҳоят, Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйи арафасида Ўзбекистон капитал бозорининг модернизацияси бўйича лойиҳа ниҳоясига етказилди. Ягона дастурий-техник мажмуанинг асосий қисмлари - савдо, клиринг, депозитар ва назорат тизимлари ишлаб чиқилиб, тест синовларидан ўтди.

    Жорий йилнинг 29 август куни Давлат рақобат қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, “Тошкент” Республика фонд биржаси, Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси раҳбарлари ва масъул ходимлари, Корея фонд биржаси ижрочи директори Хонг Хи Шин бошчилигидаги делегация аъзолари ҳамроҳлигида Ягона дастурий-техник мажмуа дастлабки тарзда фойдаланишга топширилди. Шу куни фонд биржаси ва биржадан ташқари савдо ташкилотчисининг янгиланган савдо тизимлари орқали илк битимлари амалга оширилди. Кореялик ҳамкорлар биринчилар қаторида савдоларда инвесторлар сифатида иштирок этишди.

    Мажмуани ишга туширишга бағишланган маросим чоғида Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори Б. Атаханов, Корея фонд биржаси ижрочи директори Хонг Хи Шин сўзга чиқиб, ҳамкорликдаги ушбу йирик лойиҳа доирасида ўтган йиллар давомида олиб борилган кенг кўламли ишлар, капитал бозорига оид қонунчиликни халқаро даражада такомиллаштириш, ушбу бозорга дахлдор техник қоидаларни ишлаб чиқиш ҳамда замонавий ускуналардан иборат мажмуани ўрнатиш учун зарур бўлган бир қатор чора-тадбирлар кўрилгани ҳақида маълумот беришди. Энг муҳими, қўшма лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар муваффақиятли тарзда бажарилгани, дастурий таъминот такомиллаштирилгач, янги мажмуанинг барча имкониятларидан фойдаланишга киришилиши айтиб ўтилди.

– Аввало, шуни таъкидлаш лозимки, бугунги модернизациялашган Ўзбекистон фонд бозоридаги илк савдо битимини ўтказиш пайтигача жуда катта иш амалга оширилди, – деди журналистларга интервью берар экан Корея фонд биржаси ижрочи директори Хонг Хи Шин. - Бу борадаги илк музокаралардан сўнг ўтган йиллар давомида дастлаб, мамлакатингиз фонд бозоридаги мавжуд ҳолат ўрганилди ва баҳоланди. Унинг якунлари асосида миллий амалиётнинг ўзига хос жиҳатлари ва халқаро андозалар инобатга олиниб, модернизация ишларини олиб бориш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди. Бу борадаги ҳамкорлик лойиҳаси икки қисмдан иборат бўлди. Биринчисида, модернизациялаш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароит яратиш мақсадида амалдаги қонунчилик ўрганилиб, унга халқаро стандартларга мос равишда тегишли ўзгартишлар киритилди. Иккинчи қисми техник-технологик жараён билан боғлиқ бўлиб, унинг якунида ягона дастурий-техник мажмуа келтирилди. Унда сўнгги русумдаги, замонавий ускуналар олиб келиниб, жойлаштирилди. Мажмуанинг технологик жиҳати фонд бозорига тааллуқли бўлган 7 та асосий йўналишни ўз ичига олган. Бугун мазкур тизим ишга тушди ва биринчи битимлар бажарилди. Бу қўшма лойиҳамизнинг илк натижаси. Албатта, ҳар қандай янгиликни ҳаётга жорий этиш силлиқ кечмаслиги аниқ. Шу боис бир неча ой экспертларимиз томонидан маҳаллий мутахассис ва фойдаланувчиларга тушунтириш берилиб, улар ўқитилди. Бу ишларимиз самарали кечгани ва ҳозир ўзбек мутахассисларининг мазкур мажмуада ҳеч қандай қийинчиликсиз киришиб кетаётганига гувоҳ бўлдик. Биз бундан жуда мамнунмиз. Келгусида Ўзбекистон фонд бозори замон талаби асосида ривожланиб, унда нафақат маҳаллий, балки чет эллик сармоядорларнинг иштироки кенгайишига ишонамиз.

— “Тошкент” Республика фонд биржасида ўрнатилган ягона дастурий-техник мажмуа ишга туширилгани катта тарихий воқеа бўлди, — деди “Portfolio Investments” МЧЖ шаклидаги брокерлик компанияси директори Мунир Якубов. — Брокер сифатида дастлабки битимни амалга оширишда иштирок этганимдан жуда хурсандман. Янгиланган тизимнинг биринчи савдосида “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятининг биттадан оддий ва имтиёзли акциялари бўйича олди-сотди бўлди. Шуни мамнуният билан қайд этишим керакки, янгича савдо ва унга боғлиқ барча ишлар олдингидаги тарқоқ тарзда эмас, балки ягона тизимда амалга ошгани билан катта қулайликка эга. Аниқроқ айтганда, маълумотларни алмашиш қоғозда эмас, балки электрон тарзда, автоматлаштирилган ҳолда бажарилади. Энди худди ривожланган мамлакатлардаги каби бизда ҳам барча битимлар учун қимматли қоғозларнинг ҳақиқий бозор баҳосини биржа котировка нархлари орқали марказлаштирилган тартибда аниқлаш механизми яратилади.

    Тадбирда иштирок этганлар бу кунни Ўзбекистон фонд бозори тарихида ўчмас из қолдиришини эътироф этишди. Дарҳақиқат, бу янгилик мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган кўплаб ютуқларимиз қаторига ўзига хос бўлиб қўшилди.


Замира ТОЖИЕВА

Все новости Назад